UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

14 мар 12:17
Янгиликлар

Қиличбозлик

Қиличбозлик. Паола ва бошқа спортчиларимиз яккаликда медаль қўлга кирита олишмади, бугун жамоавий баҳслар ташкил этилади

Теглар :  Қиличбозлик
Шу кунларда Венгриянинг Будапешт шаҳрида қиличбозлик бўйича жаҳон кубоги баҳслари ўтказилмоқда.

Аввалроқ, сабля йўналишидаги баҳсларда ўзбекистонлик қиличбозлар ҳам иштирок этишлари ҳақида хабар қилгандик. 

Ҳозирча мусобақа доирасида яккалик беллашувлари якунланди. Унга кўра, Зайнаб Дайибекова саралаш (пулька) баҳсларидаёқ имкониятни бой берган бўлса, Севинч Исмоилова, шунингдек легионер қиличбозларимиз Паола Плиего ҳамда Яна Обвинцева асосий даврадаги илк жангларидаёқ мағлубиятга учраб, яккалик баҳсларида иштирокларига якун ясашди. 

Маълумот ўрнида, пулька баҳсларида спортчилар гуруҳларга бўлинган ҳолда 5 та ёки 6 та жанг ўтказишади. Ушбу жангларда яхши натижа қайд эта олган спортчилар асосий даврага йўл олишади. Асосий давра эса олимпия тизимида ташкил этилади.

Бугун мусобақа доирасида жамоавий беллашувлар ташкил этилади. Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилувчи қизларимиз илк босқичда Германия терма жамоаси билан тўқнаш келишади. Агар қиличбозларимиз ушбу жангни ўз фойдаларига ҳал қила олишса, кейинги босқичда уларга Ҳиндистон ёки Венгрия терма жамоаларидан бири рақиблик қилади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг