UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

21 май 16:13
Янгиликлар

Кураш

Қўқон белбоғли кураш бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади

25-27 май кунлари Қўқон шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун илк бор “Қўқон ва спорт” шиори остида белбоғли кураш бўйича 2005-2006 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.

Қўқон шаҳридаги Муқумий номидаги маданият ва истироҳат боғида ўтказиладиган мазкур жаҳон чемпионатида Россия, Мўғулистон, Озарбайжон, Беларусь, Исроил, Грузия, Ҳиндистон, Молдова, Руминия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон каби дунёнинг 20 га яқин давлатидан 300 нафарга яқин сара полвонларнинг иштирок этиши кутилмоқда.

Мусобақа Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазирлиги, Жаҳон белбоғли кураш ассоциацияси (ЖБКА), Фарғона вилояти ҳокимлиги, Фарғона вилояти прократураси, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Фарғона вилоят спортни ривожлантириш бош бошқармаси, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси ҳамда қатор вазирлик ва ташкилотлар кўмагида ўтказилади.

Жаҳон чемпионатида белбоғли кураш қоидаларига кўра, белбоғли кураш бўйича ўғил болалар - 42,  -45, -50, -55, -60, -65, -71, -77 , -85, -95, +95 кг. вазн тоифаларида куч синашишса, қизлар  - 44,  -48, -52, -57, -63, -70, +70 кг. вазнларда ғолиблик учун баҳс олиб боришади.

Маълумот учун, “Қўқон ва спорт” шиори остида ўтадиган жаҳон чемпионатининг умумий мукофот жамғармаси 216 000 000 сўмни ташкил этади.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг