UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

20 янв 14:45
Янгиликлар

Олимпия ўйинлари

Қозоғистон қишки Олимпия ўйинларида мамлакат номи миллий тилда ёзилган экипировкада қатнашади

Теглар :  Пекин-2022
Қозоғистон тарихида биринчи марта Олимпия терма жамоаси экипировкаларида қозоқ тилидаги мамлакат номи – «QAZAQSTAN» пайдо бўлади.

Халқаро Олимпия қўмитасидан экипировкаларни халқаро белгидан миллийга ўзгартириш учун махсус рухсатнома олинган. Шу билан бирга, Қозоғистон ХОҚнинг уч ҳарфли кодлари рўйхатида KAZ белгиси остида қолади. Сабаби қисқартма халқаро стандартга мувофиқ қўлланилади.

Қозоғистон МОҚ Олимпиада экипировкасининг энг муҳим элементларидан бири она тилида қўлланилиши бу - спортчиларга ишонч бағишлаб, улар учун ҳамюртларини қўллаб-қувватлаш рамзига айланишига ишонади.

"Олимпия ўйинлари, аввало, дўстлик ва тинчлик байрами бўлиб, унда энг яхши спортчилар ўз мамлакатлари байроғи остида баҳслашадилар. Бу нафақат улар учун, балки ўз жамоаларини қўллаб-қувватлашда бирлашган барча мухлислар учун муҳим воқеа. Олимпиада пайти мамлакат номини ёзишда ҳар қандай экипировкага асосий эътибор қаратилади, шунинг учун она тилидаги «QAZAQSTAN» жаҳон ҳамжамияти олдида жамоани ва бутун мамлакатни аниқлашда жуда муҳим қадамдир. Миллий белгини лойиҳалашда қозоқ маданиятининг миллий элементлари, халқнинг анъаналари ва ўзига хослигини таъкидлаш муҳим аҳамият касб этади. Хорижлик ҳамкасбларимиз янги белгини аллақачон илиқ кутиб олишди. Ишончимиз комилки, янги формадаги бу элемент спортчиларимизга ҳам ёқади. Олимпиячилар Қозоғистоннинг хориждаги муҳим элчиларидир, шунинг учун ҳамюртларимиз терма жамоамизни – ўз жамоасини қўллаб-қувватлашига умид қиламиз”, - дея таъкидлади Қозоғистон Миллий Олимпия қўмитаси.

Спортчилар Пекиндаги Қишки Олимпия ўйинларига янгиланган формада борадилар. Тез орада қозоғистонлик спортчилар унинг қандай кўринишда эканлигини тақдим этишади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон қишки Олимпия ўйинларига 1 та йўлланмани қўлга киритган. Тоғ чанғиси баҳсларида юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган Комил Тўхтаевнинг Олимпиадада қандай эпикировкада иштирок этиши борасида ҳали расмий маълумот берилмаган. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг