UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

07 янв 13:04
Янгиликлар

Бокс/ММА

Расман! Эдди Хирн Энтони Жошуа — Фрэнсис Нганну жангини тасдиқлади

Хабар берганимиздек, супероғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Энтони Жошуа навбатдаги жангини собиқ UFC чемпиони Фрэнсис Нганнуга қарши ўтказади.

Британиялик таниқли промоутер Эдди Хирн ушбу жангнинг ўтказилишини расман тасдиқлади. 

"Кеча кечқурун музокараларнинг якуний босқичи ўтказилди ва ҳозир бемалол ушбу супержангнинг ўтказилишини расман эълон қилишимиз мумкин. Энтони Жошуа ва Фрэнсис Нганну март ойида Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳридаги ажойиб бокс оқшомида тўқнаш келишади. Ушбу турнирга бағишланган илк матбуот анжумани 15 январь куни Лондон шаҳрида бўлиб ўтади. Яқин кунларда шартноманинг тўлиқ деталлари билан танишишингиз мумкин бўлади", – дея ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида хабар ёзиб қолдирган Хирн.

Эслатиб ўтамиз, Жошуа - Нганну жанги бокс қоидалари асосида ташкил этилади. Фрэнсис 2023 йилнинг октябрь ойида боксда дебют қилган ва амалдаги WBC чемпиони Тайсон Фьюрига очколар ҳисобига кўра ютқазиб қўйганди. Камерунлик аралаш яккакураш устаси номдор рақибини нокдаун ҳолатига ҳам тушириб қўйганди. Лекин якунда ҳакамларнинг айри қарори билан ғалаба Фьюрига тақдим этилган эди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг