UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

04 ноя 14:14
Янгиликлар

Кураш

Равшан Дастиров Татаристоннинг фахрий нишони билан тақдирланди

Теглар :  Белбоғли кураш
Шу кунларда Россиянинг Қозон шаҳрида белбоғли кураш (борьба на поясах) бўйича эркаклар ўртасида халқаро турнир бўлиб ўтмоқда.

Қозон шаҳридаги "Ак Барс" спорт мажмуасида ўтаётган халқаро турнирда Фарғона вилояти Ёшлар сиёсати ва спорт бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ризобек Машарипов, Фарғона вилояти белбоғли кураш федерацияси ижрочи директори Мираншоҳ Рўзиев бошчилигидаги Фарғона вилояти терма жамоасидан иборат полвонлар ҳам тўлиқ таркиб билан иштирок этишяпти.

Мазкур халқаро турнир доирасида халқаро белбоғли кураш федерацияси (IBWA)нинг навбатдаги конгресси ҳам ўтказилди. Эътиборлиси, ушбу конгрессда иштирок этган Халқаро белбоғли кураш федерацияси (IBWA) вице-президенти, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров бир овоздан яна тўрт йил муддатга халқаро федерацияга вице-президент этиб сайланди. 

Шунингдек, Р. Дастиров Татаристон Республикаси спорт вазирининг тегишли буйруғига асосан ушбу вазирликнинг энг олий мукофоти - "Татаристон Республикаси жисмоний тарбия ва спортини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун" фахрий нишони билан ҳам тақдирланди. 

Бундан ташқари, Татаристон Республикаси спорт вазирлиги ҳамда Фарғона вилояти ёшлар сиёсати ва спорт бош бошқармаси ўртасида жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантириш борасида ўзаро меморандум ҳам имзоланди. 

Халқаро турнир 6 ноябрга қадар давом этади. 

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг