UZ

Сўнгги янгиликлар

19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасини такрорлади 0 15:10"Реал" қачон Европа Суперкубоги учун курашади? 0

26 фев 07:20
Янгиликлар

Қишки спорт турлари

Россияга нисбатан навбатдаги санкция: Фристайл бўйича Жаҳон кубоги ҳам бекор қилинди

Теглар :  Фристайл
Челябинск вилоятидаги фристайл бўйича Жаҳон кубоги босқичи хорижлик спортчиларнинг Россияни тарк этиш қарори туфайли бекор қилинди.

26-27 февраль кунлари Челябинск вилоятида бўлиб ўтиши керак бўлган фристайл бўйича Жаҳон кубоги босқичи хорижлик спортчиларнинг мусобақада иштирок этишдан бош тортгани учун ўтказилмайди.

"Челябинск вилоятига келган спортчилар турнирга тайёргарлик сифатини яна бир бор юқори баҳолаб, мамлакатни тарк этишга мажбур бўлаётганликлари ва мусобақаларда иштирок этмасликлари учун чуқур афсусда эканликларини билдиришди.

Ўз навбатида, Челябинск вилояти Жаҳон кубоги босқичи ташкилотчиси сифатида ёрқин спорт воқеаси бўлиб ўтмаслиги ҳақидаги хабарни афсус ва хафсала билан кутиб олди. Ишончимиз комилки, спорт доимо сиёсатдан четда қолиши керак. Афсуски, ҳамма ҳам бу позицияни баҳам кўрмайди. Қизиқарли мусобақалар ва ҳақиқий спорт байрамини кўришга ҳозирлик кўраётган мухлисларга ҳамдардмиз. Харид қилинган чипталар учун пул қайтарилади", - дейилади ташкилотчилар расмий баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, Россиянинг Украина ҳудудига бостириб кириши оқибатида Россияда ўтиши режалаштирилган кўплаб мусобақалар бекор қилинмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг