UZ

Сўнгги янгиликлар

20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасини такрорлади 0

27 янв 19:26
Янгиликлар

Тадбирлар

Россиялик олим ЎзДЖТСУ профессор-ўқитувчилари билан тажриба алмашмоқда

Теглар :  ЎзДЖТСУ.Россия
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига Россия давлат жисмоний маданият, спорт ва туризм университети Шарқ яккакурашлари ва кураш назарияси ва услубияти кафедраси профессори Шиян Виктор Владимирович таклиф этилди.

Сўнгги вақтларда мамлакатимизда илмий соҳа ва илмий тадқиқотларни рағбатлантиришга бўлган эътибор кескин кучайди. Олий таълим муассасалари, илмий тадқиқот институтлари ва ташкилотларнинг илм-фанни ривожлантириш борасидаги ваколатлари янада кенгайтирилди. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига мувофиқ Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг Спортчиларнинг техник-тактик, психофизиологик ҳолатини ўрганиш ва таҳлил қилиш бўйича махсус илмий лабораторияси негизида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти ҳам ташкил этилди. 

Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти ташаббуси билан Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига Россия давлат жисмоний маданият, спорт ва туризм университети Шарқ яккакурашлари ва кураш назарияси ва услубияти кафедраси профессори Шиян Виктор Владимирович таклиф этилди.

Меҳмонни университет ректори, профессор Махмуджон Болтабаев кутиб олди. Россиялик олим университетнинг Талабалар маданият саройи, талабалар турар жойида ёшлар учун яратилаётган шароитлар билан таништирилди.

Шундан сўнг россиялик профессор Виктор Шиян иштирокида “Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида илмий-тадқиқот ишларини ташкил қилиш йўллари” мавзусида маҳорат дарслари ташкил этилди. 

Маҳорат дарсларида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти директори, профессор Р. Маткаримов, профессор Ф.Керимов ҳамда университет профессор-ўқитувчилари, докторантурада таҳсил олаётган изланувчилар иштирок этишди. 

Шунингдек, университетнинг мустақил изланучиларидан Ш.Газиев ва Б.Миродиловларнинг илмий ишлари ҳам хорижлик мутахассис иштирокида муҳокама қилиниб, керакли тавсиялар берилди.

Эслатиб ўтамиз, россиялик олим иштирокидаги маҳорат дарслари жорий йилнинг 30 январь кунига қадар давом этади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг