UZ

Сўнгги янгиликлар

19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасини такрорлади 0 15:10"Реал" қачон Европа Суперкубоги учун курашади? 0

25 окт 16:01
Янгиликлар

Оғир атлетика

Руслан Нурудинов, Акбар Жўраев ва бошқа оғир атлетикачиларимиз Туркия ва Украина йиғинига жўнаб кетишди

Теглар :  Оғир атлетика
Маълумки, жорий йилнинг 7-17 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида оғир атлетика бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.

Ўзбекистон терма жамоаси мазкур мусобақага муносиб тайёргарлик кўриш учун хориж йиғинига жўнаб кетди.

Режага кўра, тайёргарлик Туркия ва Украинада бўлиб ўтади. Унга кўра, вакилларимиз дастлаб Анталья шаҳрида 11 ноябргача йиғин ўтказишади. Шундан сўнг 5 декабрга қадар Украинанинг Каменец-Подольск шаҳрида сўнгги тайёргарликни олиб борадилар. Йиғинга асосий таркибнинг 11 нафар вакили, 1 мураббий ва 1 массажчи жалб қилинган. Тўлиқ таркиб билан танишинг:

Спортчилар:
Сарвар Зафаржонов
Отахон Имомов
Ҳожиакбар Олимов
Достон Ёқубов
Муҳаммадқодир Тоштемиров
Адҳамжон Эргашев
Акбар Жўраев
Руслан Нурудинов
Турсуной Жабборова
Кумушхон Файзуллаева
Ригина Адашбаева

Мураббий: Баҳром Мендибоев
Массажчи: Обиддин Муслимов

Жамоамиз 6 декабрь куни Тошкентга қайтиб келади. Қайд этиш жоиз, ўз юртимизда ўтадиган катталар ўртасидаги биринчи жаҳон чемпионатига тайёргарлик йўлида мазкур хориж йиғинлари асосий босқич вазифасини ўтаб беради.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг