UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

10 дек 09:08
Янгиликлар

Бокс/ММА

Саиджамшид рингга чиққан "IBA чемпионлар оқшоми"нинг асосий жанги тўлиқ давом этди

Хабар берганимиздек, БААнинг Дубай шаҳрида бокс бўйича "IBA чемпионлар оқшоми" бўлиб ўтди.

Турнирнинг асосий жанги енгил вазн (61,2 кг) тоифасида ўтказилиб, унда россиялик Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони Альберт Батиргазиев (10-0, 7 KO) кубалик мағлубият нималигини билмай келаётган Ласаро Альварес (6-0, 3 KO)га қарши рингга кўтарилди.

Жанг тўлиқ 10 раунд давом этди ва якунда Батиргазиев ҳакамларнинг якдил қарори (98:92, 97:93, 97:93) билан очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонди. Проф рингдаги 11-ғалабасини тантана қилган Альберт IBA чемпионлик камари билан бирга 300 минг АҚШ доллари миқдоридаги гонорарни ҳам қўлга киритди. Фаолиятидаги илк мағлубиятини қабул қилиб олган Ласаро Альварес эса 200 минг долларга эга бўлди. 

Эътиборлиси, тақдирлаш маросимида икки вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Конор Макгрегор ҳам иштирок этди ва шахсан ўзи камарни Батиргазиевга тақиб қўйди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг