UZ

Сўнгги янгиликлар

20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасини такрорлади 0

10 янв 15:19
Янгиликлар

Болалар спорти

Самарқанд вилояти бўйлаб 5 муҳим ташаббус ижроси бўйича мусобақалар ўтказилди

Самарқанд вилояти бўйлаб мамлакатимиз Президентининг ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этиш 5 муҳим ташаббус ижроси бўйича ва 14 январь “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан “Армия ва ёшлар”, “Ватанпарварлик- миллий юксалиш кафолати” шиорлари остида спорт мусобақалари ва тадбирлари ўтказилмоқда.

Жумладан, Жомбой ва Каттақўрғон туманларида ёш спортчилар ўртасида “Армия ва ёшлар” шиори остида спортнинг гандбол, баскетбол ва мини-футбол турлари бўйича мусобақалар ташкил этилди.

Эътиборлиси ушбу мусобақаларда 250 нафардан ортиқ спортчилар ғолиблик учун кураш олиб боришди.

Ушбу мусобақалар якунида ғолиб ва совриндорлар махсус медаль ва дипломлар билан, шунингдек, эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Бугуннинг ўзида Ургут ва Иштихон туманларида  спортчи ёшлар иштирокида “Ватанпарварлик- миллий юксалиш кафолати” шиори остида  волейбол ва юнон-рум кураши бўйича мусобақалар ҳам ўтказилди.

Ушбу мусобақаларда жами 200 нафардан ортиқ спортчилар ғолиблик учун кураш олиб боришди.

Мусобақанинг ғолиб ва совриндорлари мутасаддилар томонидан  диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг