UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

19 дек 07:24
Янгиликлар

Тадбирлар

Самарқандда бюджет маблағларининг мақсадли сарфланиши юзасидан давра суҳбати ўтказилди

Самарқанд вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси тизимидаги барча спорт-таълим муассасалари бухгалтерлари ҳамда туман(шаҳар) жисмоний тарбия ва спорт бўлимлари бошлиқлари учун вазирликнинг Ички аудит ва молиявий назорат бошқармаси ходимлари иштирокида давра суҳбати ташкил этилди.

Давра суҳбати 2013 йил 26 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни, 2018 йил 9 апрелдаги «Давлат харидлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги «Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ–5729-сон ҳамда 2020 йил 24 январдаги «Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни янада такомиллаштириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ–5924-сон Фармонларида белгиланган топшириқлар ижросига бағишланди.

Унда вазирлик тизимидаги ташкилотларда бюджет маблағларининг мақсадли сарфланиши, бюджет қонунчилигига, шунингдек, бюджет ва смета-штат интизомига қатъий риоя этилиши, давлат харидларини амалга ошириш жараёнида шаффофликни таъминлаш, коррупция ва бошқа суиистеъмолчилик ҳолатларини олдини олиш ва бу борада профилактика ишларини ташкил этиш ҳамда 2021 йилдан ташкил этилаётган туман (шаҳар) жисмоний тарбия ва спорт бўлимлари марказлаштирилган бухгалтериясининг асосий вазифалари, бугунги кундаги мавжуд муаммолар, марказлаштирилган бухгалтерияни ташкил этишдан мақсад ҳамда вазирлик ва тизим ташкилотларининг олдида турган асосий вазифалар тўғрисида фикр алмашилди.

Давра суҳбати якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутасаддилардан тегишли жавоблар олишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг