UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

20 мар 11:27
Янгиликлар

Қишки спорт турлари

Самарқандда “Ice Arena” муз саройи очилмоқда

Теглар :  Самарқанд
20-21 март кунлари Самарқандда сиғими бўйича мамлакатимизда Тошкентдаги “Humo Arena”дан кейин иккинчи ўринда турувчи «ICE ARENA» муз саройининг очилиши бўлиб ўтади.

Кўп функцияли муз саройи «Family Park» тематик кўнгилочар маркази доирасида, Ўзбекистон Хоккей федерацияси кўмагида очилади. Бу Самарқандда қурилган, турли хил спорт тадбирларини, шу жумладан хоккей учрашувлари концертлар, бошқа кўнгилочар ва ижтимоий лойиҳаларни ўтказиш учун мўлжалланган. Арена халқаро талаб ва стандартларга жавоб беради.

Президентимиз бошчилигида жисмоний тарбия ва спорт соҳаси, жумладан юртимизда қишки спорт турларини ривожлантириш бўйича қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Сўнгги даврда “Humo Arena” ва “Amirsoy” тоғ-чанғи мажмуаларидан кейин Самарқандда ҳам мана шундай аренанинг пайдо бўлиши бу борада амалга оширилаётган ишларнинг айни исботидир.

Мамлакатимизда хоккейни оммалаштириш Ўзбекистон хоккей федерациясининг асосий вазифаси ҳисобланади. Янги муз аренаси федерация томонидан мамлакатнинг барча вилоят марказларида муз майдонларини яратиш бўйича режаларнинг бир қисмига айланади. Савдо марказларида жойлашган аксарият муз майдонларидан фарқли ўлароқ, Самарқандда лойиҳа 2 мингга яқин томошабинни сиғдира оладиган, барча зарур инфратузилма билан жиҳозланган, нафақат машғулот жараёнини, балки профессионал хоккей жамоаларининг юқори даражадаги мусобақаларини ўтказишга имкон берадиган тўлиқ арена сифатида барпо этилди.

Муз саройи халқаро талабларига жавоб берадиган VIP-ўринлар, фитнес ва хореография зали, кириш-чиқиш ҳудуди ва ёрдамчи иншоотларни ўз ичига олган. Трибуна сиғими 1900 томошабинга мўлжалланган. Яқин келажакда ушбу аренада ЎХФ ҳомийлигида болалар хоккей мактаби очилиши мўлжалланганини айтиб ўтишимиз жоиз.

«Биз ўз ишимизни Самарқандда болалар хоккей мактабини яратиш билан бошлаймиз, чунки болалар спортини ривожлантириш Федерация учун стратегик устувор вазифадир. Иложи борича, кўпроқ ёшларни спортимизга жалб қилиш, миллий хоккейчиларимизнинг биринчи авлодини тарбиялаш орқали ўзбек хоккейининг келажагига пойдевор қўйиш кўзда тутилган. Бу 12–15 йил ичида ҳақиқатга айланиши керак бўлган режалардандир. Биз хоккей Самарқандга узоқ вақтга келди ва бу гўзал қадимий шаҳар аҳолиси қалбидан жой олади, деб умид қиламиз”, – дейди Ўзбекистон хоккей федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Баҳодир Ғофуров.

Самарқанд шаҳридаги муз саройининг тантанали очилиш дастури икки кунга мўлжалланган бўлиб, унга Тошкентдаги болалар хоккей клублари тарбияланувчиларининг чиқишлари, Повилас Ванагас ва Маргарита Дробязко каби таниқли раққосларнинг муз устидаги шоуси, ўзбек эстрада юлдузлари, шунингдек, махсус таклиф этилган санъаткорлар – “Jony”, “Elman” ва “Andro”нинг узоқ кутилган концерт дастури киритилган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг