UZ

Сўнгги янгиликлар

15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасиини такрорлади 0 15:10"Реал" қачон Европа Суперкубоги учун курашади? 0 14:48Шахматчиларимиз Aktobe Open 2024 турнирининг 8-турида қандай натижа қайд этишди? 0 14:24Хабиб Нурмагомедов Тони Крооснинг сўнгги ўйини ҳақида фикр билдирди 0 14:01Дана Уайт кимни UFC P4P рейтинги етакчиси деб ҳисоблашини айтди 0 13:39Аббосбек Файзуллаев унга ЦСКАда энг кўп ёрдам берган футболчи ким эканлигини айтди 0 13:17Ислам Махачев UFCда кетма-кет ғалаба қозониш бўйича Хабиб Нурмагомедовдан ўтиб кетди 0 12:5517 ёшли Мирра Андреева фаолиятида илк бор "Ролан Гаррос" 1/8 финалига чиқди 0 12:32Бивол ва Бетербиев ўртасидаги жанг қачон ўтказилиши маълум қилинди 0 12:10«Реал»нинг тўрт нафар футболчиси EЧЛ рекордини такрорлади 0 11:49Навбаҳор Ҳамидова Париж Олимпиадасига йўл олди 0 11:39"Ролан Гаррос" чемпиони Новак Жокович 4,5 соатлик учрашув ўтказди 0 11:18UFC 302. Бонуслар кимларга насиб этди? 0 10:56Карло Анчелотти навбатдаги чемпионликдан сўнг нималар деди? 0

27 ноя 13:33
Янгиликлар

Самбо

Самбо: ЖЧдаги тарихий натижа, туризм ва спорт ривожига ҳисса ва халқаро алоқаларни мустаҳкамлаш

Теглар :  Самбо
Шу йилнинг 12-14 ноябрь кунлари Тошкент шаҳри самбо бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилди.

Ортда қолган жаҳон чемпионати ҳар қачонгидан ҳам муваффақиятли ташкил этилди десак муболаға бўлмайди. Бугун ушбу жаҳон чемпионати якунларига бағишланган таҳлилий мақоламизни эътиборингизга ҳавола қиламиз. 


Тарихий натижа

Ўзбекистон самбо терма жамоаси аъзолари тарихда илк маротаба умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллашди. Бунгача самбочиларимизнинг энг яхши натижалари 2020 йили Сербияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида қайд этилганди. Вакилларимиз бу йил ушбу муваффақиятли рекордни янгилашди ва ўзбек самбоси тарихида янги саҳифа оча олишди. Тошкент мезбонлигидаги жаҳон биринчилигида самбочиларимиз 3 та олтин, 5 та кумуш ва 3 та бронза медалига сазовор бўлишди. Биринчи ўринни Россия терма жамоаси эгаллаган бўлса, кучи учликка Беларусь самбочилари якун ясашди. 


Мусобақа якунларига назар ташлар эканмиз, эркаклар ўртасидаги баҳсларда россияликлардан битта олтин медалга қолиб кетдик. Агар россиялик самбочига қарши кечган финал беллашувларидан   бирини ўз фойдамизга ҳал қилганимизда, эркаклар ўртасидаги баҳсларда умумжамоа ҳисобида биринчи бўлардик. Майли, йигитларимиз ушбу муваффақиятни кейинги жаҳон биринчилигига олиб қўйишган бўлса ажаб эмас. 




Туризм ва спорт ривожига ҳисса

Бундай даражадаги мезбонликдан юртимизга ташриф буюрган самбо оиласи вакиллари - Халқаро самбо федерацияси раҳбарияти, иштирокчи мамлакатларнинг самбо федерацияси раҳбарлари, делегация вакиллари, мураббийлар ва спортчилар хурсанд бўлишди. Улар учун пойтахимиздаги "Версаль" ресторанида махсус байрам дастурхони ёзилди. Шаҳарни томоша қилиш учун шароитлар яратиб берилди. 16 ноябрь куни эса Бухоро шаҳрида "Халқаро самбо куни" нишонланди. Кўхна Бухорода бўлган меҳмонлар бир олам таассуротлар билан ўз юртларига қайтиб кетишди. Яна шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, мазкур жаҳон чемпионати муносабати билан Ўзбекистонга 1200 нафарга яқин меҳмон ташриф буюрди ва улар ўзбекона меҳмондўстликни ўз кўзлари билан кўриш имконига эга бўлдилар. Бундай мезбонлик нафақат спорт, балки туризм ривожига ҳам ўз ҳиссасини қўшмай қолмайди. 


Халқаро алоқаларни мустаҳкамлаш

Жаҳон чемпионати давомида юртимизга Халқаро самбо федерацияси президенти Василий Шестаков, Россия Олимпия қўмитаси президенти Станислав Поздняков ва бошқа мартабали меҳмонлар ҳам келишганлиги ҳақида аввалроқ хабар берилганди. Улар мазкур ташриф давомида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари - Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов қабулида бўлишди. Учрашувда шунингдек Миллий олимпия қўмитаси раиси Рустам Шаабдураҳманов ҳам иштирок этди. Вазирлик ва МОҚ мутасаддилари билан бўлиб ўтган учрашувда томонлар ҳамкорликни кучайтириш, дўстона алоқаларини янада ривожлантириш борасида фикр алмашишди. Учрашув давомида Халқаро самбо федерацияси раҳбари бир йил ичида иккита нуфузли мусобақа - самбо бўйича Осиё чемпионати ва жаҳон чемпионатига мезбонлик қилгани учун Ўзбекистонга, ҳусусан Алишер Алимов бошчилигидаги Ўзбекистон самбо ассоциациясига алоҳида миннатдорчилик билдирди. Учрашувда 2025 йилги ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинларига самбо спортини ҳам киритиш бўйича таклиф билдирилди. 


Дарҳақиқат, ўзбек самбоси Осиё миқёсида етакчи мамлакатлардан бири ҳисобланади. Ушбу спорт турининг Осиё ўйинлари дастуридан ўрин олиши мамлакатимизнинг ўйинлардаги муваффақиятли иштирокига ўз ҳиссасини қўшиши шубҳасиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг