UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

13 мар 19:37
Янгиликлар

Кураш

Сергели туман прокурори соврини учун кураш мусобақаси бўлиб ўтди ФОТОРЕПОРТАЖ

Пойтахтимизнинг Сергели туманидаги 1-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактабида туман прокурори соврини учун турнир зўр уюшқоқлик билан ўтказилди.

Пойтахтимизнинг Сергели туманидаги 1-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактабида Сергели тумани ҳокимлиги билан ҳамкорликда болалар, ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасида туман прокурори соврини учун турнир ташкил этилди.

Тошкент шаҳар прокурори, Тошкент шаҳар кураш федерацияси раиси Улуғбек Қосимов томонидан тасдиқланган режа асосида ўтган мусобақада пойтахтимизнинг барча туманларидан уч юз нафарга яқин полвон ғолиблик учун беллашди.

Шиддатли ва муросасиз кечган баҳслар якунида ўз вазн тоифаларида Рамзиддин Муҳаммадиев (27 кг), Саидакбар Ҳайитов (33 кг), Баркамол Тошпўлатов (40 кг), Ҳусниддин Бобоқулов (55 кг), Умирзоқ Қурбонмуродов (65 кг), Фаррух Ҳамдамов (65 кг), Жавоҳир Хуррамов (73 кг), Ҳумоюн Қаршиев (73 кг), Умар Бозоров (90 кг), Эркин Қозоқов (+90 кг), Малика Қаҳҳорова (63 кг)ларга тенг келадигани топилмади.

Турнир ғолиб ва совриндорларига диплом, медаль ва қимматбаҳо совғаларни Тошкент шаҳар прокурори ўринбосарлари, Сергели туман секторлар раҳбарлари тантанали равишда топширдилар.

Эътиборлиси, мусобақа доирасида Сергели тумани маҳаллаларидан ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари томонидан уюшмаган ёшлар, ўсмирлар ва болалар турнирга жалб қилиниб, кураш тўгаракларига аъзо қилинди.

Алимурод МАМАДАМИНОВ тайёрлади, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг