UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

23 мар 14:01
Янгиликлар

Кураш

Шерали Жўраев тожик курашида "Кобалт" машинасига эга чиқди

Душанбе шаҳрида халқаро Наврўз байрами муносабати билан учинчи халқаро – гуштинги турнири бўлиб ўтди.

Гуштинги тожик миллий кураши ҳисобланади. Душанбе шаҳридаги "Наврўзгўх" стадионида бўлиб ўтган мусобақада эркаклар -60 кг, -70 кг, -80 кг, -90 кг, +90 кг, аёллар эса -52 кг, -70 кг, -87 кг вазн тоифаларида гиламга чиқишди.

Қувонарлиси, уч курашчимиз мусобақа ғолиби, яна уч нафари совриндорлар сафидан жой олди. Эркаклар ўртасидаги ғолибларга "Кобалт" автомобиллари топширилди. Шерали Жўраев +90 кг вазн тоифасида тожикистонлик таниқли дзюдочи Темур Раҳимовни мағлубиятга учратиб, ана шу автоуловларнинг бирига эга чиқди. 

Иккинчи ўрин эгалари 38,6 минг сомоний (тахминан 3,5 минг доллар), учинчи ўрин сохиблари эса 12,8 минг сомоний (тахминан 1,2 минг доллар) миқдорида пул мукофоти билан тақдирланишди. -80 кг вазнда курашган Умар Бозоров финаода тожикистонлик Шодмон Ризоевга, -90 кг вазндаги Эркин Қозоқов эса яна бир таниқли дзюдочи Комроншоҳ Устопириёнга имкониятни бой бериб, иккинчи ўринни банд этишди.  

Аёллар вазн тоифасида ғолиб бўлган спортчиларга 38,6 минг сомоний (3,5 минг доллар), иккинчи ўрин учун – 25,7 минг сомоний (2,2 минг доллар), бронза медали соҳибларига 12,8 минг сомоний (1,2 минг доллар) мукофот пули берилди. 

Аёллар ўртасидаги гуштинги курашида ҳамюртларимиздан Равзахон Адашева (-70 кг) ва Покизахон Камолиддинова (-87 кг) чемпионлик шоҳсупасига кўтарилишди. Диллола Деҳқонбоева (-52 кг) эса учинчи ўринни эгаллади.  

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг