UZ

Сўнгги янгиликлар

19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасини такрорлади 0 15:10"Реал" қачон Европа Суперкубоги учун курашади? 0

07 апр 12:16
Янгиликлар

Футбол

Шомуродов, Файзуллаев ва бошқалар. Бугун қайси легионерларимиз майдонга тушиши мумкин

Бугун хорижда тўп тепаётган бир нечта легионерларимизнинг жамоалари навбатдаги учрашувларини ўтказишади.

Биз эса одатдагидек батафсил рўйхатни тақдим қиламиз.

Россия чемпионати, 23-тур

ЦСКА бугун "Факел» жамоасига қарши баҳс олиб боради. Учрашув баҳсда ўзбекистонлик футболчи Аббосбек Файзуллаев майдонга тушиш эҳтимоли юқори. Баҳс Тошкент вақти билан соат 16:00 да старт олади.

Эрон чемпионати, 22-тур

Бугун Эрон чемпионатида икки нафар ўзбекистонлик футболчилар тур учрашувларида майдонга тушиши мумкин. Остон Ўрунов жамоаси «Персеполис» бугун «Гол Гоҳар»га қарши майдонга тушса, Достон Турсунов жамоаси «Истиқлол Хузистон» «Пайкан» меҳмони бўлади. Ҳар икки баҳс ҳам бизнинг вақт билан соат 20:30 да старт олади.

Италия А Серияси, 31-тур

Терма жамоамиз сардори Элдор Шомуродов жамоаси бугун Италия А Сериясининг 31-турида майдонга тушади. Рақиб — «Аталанта». Учрашув Тошкент вақти билан соат 21:00 да бошланади.

Қозоғистон чемпионати, 4-тур

Бугун «Ордабаси» ҳам ўз тур учрашувида майдонга тушади. Чимкентликларнинг ушбу турдаги рақиби — «Турон» бўлади. Ушбу баҳсда терма жамоамиз аъзолигига номзод футболчилар Шаҳбоз Умаров, Жасур Яхшибоев «Ордабаси»га ёрдам беришга ҳаракат қилади. Учрашув соат 19:00 да бошланади.

БАА чемпионати, 18-тур

Азиз Ғаниев жамоаси «Шабаб Ал Аҳли« бугун чемпионатнинг навбатдаги турини уйда ўтказади. Рақиб «Ал Жазира» бўлади. Учрашув соат 23:00 да бошланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг