UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

23 авг 18:43
Янгиликлар

Болалар спорти

Сирдарё вилоятида замонавий спорт иншоотлари қад ростламоқда

Бугунги кунда Сирдарё вилоятида улкан бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда, кўплаб аҳоли учун турар жойлари, ижтимоий соҳа объектларида қурилиш ишлари жадал суратларда давом эттириб келинмоқда.

Албатта бундай бунёдкорлик ишларида спорт иншоотлари ҳам четда қолгани йўқ. Жумладан, кўп йиллардан бери республика терма жамоаси таркибига спортнинг академик эшкак эшиш тури бўйича истеъдодли спортчиларни етиштириб бераётган Ширин шаҳар болалар-ўсмирлар спорт мактаби учун Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан молиялаштириш эвазига академик эшкак эшиш базаси реконструкция қилинмоқда. 

Ҳозирда спорт базасида 45% ишлар бажариб бўлинган бўлиб, спорт иншооти жорий йилнинг декабрь ойига қадар фойдаланишга топширилиши режалаштирилган. Таъкидлаб ўтиш жоизки объект енгил ва тез битадиган сендвич панели метал конструкциядан барпо этилмоқда.

Шунингдек, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг ташаббуси билан Сардоба сув тошқини натижасида талофат кўрган Оқолтин тумани «Саховат» маҳалласида ёшларни жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишлари учун кенг имкониятлар яратиш мақсадида бадминтон, баскетбол ва волейбол майдончалари ташкил этилмоқда. Ҳозирда спорт майдончаларида қурилиш ишлари юқори суратда олиб борилиб, мазкур спорт иншоотлари ёшларимиз учун мустақиллик кунида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «2020-2021 йилларда Боёвут тумани ижтимоий – иқтисодий ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш бўйича чора-тадбирларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори ижроси юзасидан Боёвут тумани болалар-ўсмирлар спорт мактаби ҳудудидаги бўш ер майдонида янги сунъий қопламали баскетбол, волейбол майдонларини қўриш мақсадида ер майдони спорт иншоотларига тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида йилқичилик ва от спортини янада ривожлантириш тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ховос тумани «Ховособод» маҳалласи ҳудудида самарасиз ва фойдаланилмаётган ер майдонларида йилқичилик ва от спортини ривожлантириш мақсадида янгиланган лойиҳалар асосида қурилиш ишлари бошлаб юборилди. Ушбу бино от спортига қизиқувчи ёшларимизни ушбу спорт турига тайёрлашга тўлиқ мослашган бўлиб замонавий технологиялар билан жиҳозланади. Ушбу яратилаётган кенг имкониятлар туман ёшлари орасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, уларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этишга қаратилган.

Қолаверса, Ховос тумани марказини замонавий шаҳар кўринишга келтириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Туманда ташкил этилаётган ёшлар боғида замонавий «Бовлинг маркази» қурилиши режалаштирилган бўлиб ҳозирги пайтда қурилиш ишлари бошлаб юборилган.

Бир сўз билан айтган Сирдарё вилоятида яқин йиллар ичида спорт севар ёшлар учун кенг имкониятлар яратилади. Профессионал спортчилар учун ўқув-йиғин машғулотлари ва йирик спорт мусобақалари ўтказиладиган масканга айланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг