UZ

Сўнгги янгиликлар

19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасини такрорлади 0 15:10"Реал" қачон Европа Суперкубоги учун курашади? 0 14:48Шахматчиларимиз Aktobe Open 2024 турнирининг 8-турида қандай натижа қайд этишди? 0

04 июн 22:08
Янгиликлар

Тадбирлар

Сирдарёда Президент топшириғи бўйича тайёрланган янги селекцион тизим муҳокама қилинди

Теглар :  МОҚСирдарё
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раҳбариятининг Республикамиз ҳудудлари бўйлаб олиб бораётган ўрганиш ишлари давом этмоқда.

Бугун МОҚ раиси ўринбосарлари Азизжон Камилов ҳамда Шерзод Ташматов Сирдарё вилоятида бўлишди.

Хабарингиз бор, 23 май куни давлатимиз раҳбари томонидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида спорт таълими ва селекция ишларини кучайтириш, ҳудудларда бу борада мутлақо янгича тизим йўлга қўйиш бўйича топшириқлар берилган эди. Бугун ўтказилган йиғилишда мазкур вазифалар ижроси, унинг механизми бўйича сўз борди.

Гулистон шаҳар ҳокимияти залида ўтган учрашувда вилоят спорт бошқармаси, спорт таълим муассасалари, федерацияларнинг вилоят бўлими вакиллари иштирок этишди. Унда даставвал Азизжон Камилов ўтказилган видеоселектор мазмун-моҳияти, юртбошимиз томонидан соҳа ривожини янги даражага олиб чиқиш борасида берилган вазифалар, йўналишлар хусусида тўхталиб ўтди. А.Камилов сўз якунида бу борадаги ишларни амалга оширишда барчадан ўз вазифаларига масъулият билан ёндашишни сўради.

Шундан сўнг Шерзод Ташматов янги тизим ва унинг ўзига хосликлари ҳақида тўхталиб ўтди. Маълумки, ишлаб чиқилган лойиҳага мувофиқ, мусобақалар спорт турлари хусусиятларидан келиб чиқиб, ҳар бир ҳудуднинг туман ва шаҳарларида ёш тоифалари бўйича зоналар ва секторлар кесимида ўтказилади. Бу борада дзюдо ва таэквондо мисолида режадаги барча босқичлар тушунтириб берилди.

Иқтидорли спортчиларни селекция қилишда улар учун керакли шароитни яратишдан ташқари, тренер ва ҳакамлик корпуси каби йўналишларни ҳам ривожлантириш лозим. Шу боис янги лойиҳада бу мавзуга алоҳида тўхталиб ўтилган. Унда ёш спортчиларни тарбиялайдиган мутахассисларнинг малакасини ошириш, мусобақаларнинг адолатли ва шаффоф бўлишини таъминлаш бўйича қилинадиган ишлар кўрсатилган.

Йиғилиш давомида мазкур механизм бўйича мутахассисларнинг фикрлари тингланди, уни янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ўрганилди. Ишчи гуруҳнинг кейинги манзили Жиззах вилояти бўлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг