UZ

Сўнгги янгиликлар

19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасини такрорлади 0 15:10"Реал" қачон Европа Суперкубоги учун курашади? 0

20 ноя 12:17
Янгиликлар

Тадбирлар

Соғлом турмуш тарзи сари илк қадам болаликдан қўйилади

Бугун юртимизда жисмоний тарбия ва спорт соҳасини жадал ривожлантириш, айниқса, ёшларни оммавий спортга жалб этиш, юқори малакали спортчиларни тайёрлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, 2020 йил 30 октябрдаги «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент фармони бу борада муҳим қадам бўлди.

Фармонга мувофиқ, мактабгача таълим, умумий ўрта, ўрта махсус, олий ўқув юртлари ҳамда бошқа ташкилотларда жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан шуғулланиш учун етарли шарт-шароитлар яратиш алоҳида белгилаб қўйилган.

Мазкур фармон асосида илк марта Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси ташаббуси билан Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги ҳамда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) ҳамкорлигида мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари, яъни жажжи болакайларнинг спорт билан шуғулланишлари учун замонавий Беговеллар (болалар учун педалсиз велосипедлар) билан таъминлаш, «Ўзбекистонда биринчи болалар велопойгаси»ни ўтказиш бўйича Меморандум имзоланди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси, мамлакат велосипед спорти федерацияси раиси Танзила Норбоева, Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев, Мактабгача таълим вазири Агриппина Шин ҳамда ЕХҲТнинг мамлакатимиздаги доимий координатори, жаноб Жон Макгрегорлар иштирок этишди.

Расмийлар янги ташаббуснинг мамлакатимизда оммавий спорт тарғиботи йўлида қанчалик муҳим аҳамият касб этиши ҳақида илиқ фикрлар билдиришди. Шундан сўнг ташкилотлар ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Меморандумдан кўзланган асосий мақсад – ёш болаларни жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан шуғулланишга шарт-шароит яратишни кенг йўлга қўйган ҳолда республикамизнинг барча ҳудудларидаги мактабгача таълим муассасаларини босқичма-босқич Беговеллар билан таъминлаш, томонлар ўртасида ўзаро самарали ҳамкорликни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш учун замин яратиш, бугунги кунда юртимизда жисмоний тарбия ва спорт соҳасини жадал ривожлантириш юзасидан тизимли ишлар амалга оширишдан иборат.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг