UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

01 ноя 08:40
Янгиликлар

Тадбирлар

Соҳада янги сўз ва атамалар қўлланилиши юзасидан Республика онлайн илмий-амалий анжумани ўтказилди

Теглар :  СеминарЎзДЖТСУ
“Жисмоний тарбия ва спорт соҳасига оид янги сўз ва атамаларнинг қўлланилиши: назария ва амалиёт” Республика онлайн илмий-амалий анжумани ўтказилди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази билан ҳамкорликда “Жисмоний тарбия ва спорт соҳасига оид янги сўз ва атамаларнинг қўлланилиши: назария ва амалиёт” Республика онлайн илмий-амалий анжумани ўтказилди.

Анжуман жисмоний тарбия ва спорт соҳасига оид янги сўз ва атамаларнинг қўлланилишидаги муаммолар ва ечимлар, ўзбек тилининг давлат тили сифатида ривожланишида спортнинг ўрни ҳамда давлат тили тарғиботи масалалари, жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат тилида иш юритиш масалалари, болалар ҳамда катталар фойдаланадиган спорт жиҳозларининг ўзбек тилида номланиши, жисмоний тарбия ва спорт соҳасига оид янги сўз ва атамаларни қўллаш борасида илмий тадқиқотларни олиб бориш зарурати каби йўналишларни қамраб олди.

Тадбир яқинда республикамиз миқёсида кенг нишонланган ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 31 йиллик байрамига ҳамоҳанг тарзда ташкил этилди. Анжуманда соҳанинг етук олимлари, малакали мутахассислар томонидан жисмоний тарбия ва спорт соҳасида бир неча йиллардан бери ўз ечимини кутаётган муаммолар муҳокама этилди ҳамда илмий тавсия ва таклифлар берилди.

Анжуман муҳокамасидаги масалалар доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2020 йил 20 октябрь куни имзоланган «Мамлакатимизда ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони билан 2020-2030 йилларда ўзбек тилини ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш концепцияси ҳамда 2020-2030 йилларда ўзбек тилини ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш концепциясини 2020-2022 йилларда амалга ошириш дастурида белгиланган бир қатор вазифалар ҳам таҳлил қилинди.

Топшириқлар доирасида жисмоний тарбия ва спорт соҳаси бўйича келгусида амалга оширилиши зарур бўлган вазифаларни тўғри белгилаб олиш мақсадга мувофиқ эканлиги, ўтган давр мобайнида соҳа мутахассислари, олимлар, жумладан, фан доктори ва профессорлар Ф.Керимов, Р.Холмухаммедов, А.Абдиев, С.Тожибоев, Х.Рафиев, доцентлар О.Ҳайитов ҳамда А.Шопўлатовлар спорт энсеклопедияси, спорт жиҳозларининг ўзбек тилида номланиши, жисмоний тарбия ва спорт атамалари, спорт соҳасига оид ўзбек тилига хорижий тиллардан ўзлаштирилган сўз ва атамалар ҳамда спорт турлари бўйича сўз ва атамалар ҳамда изоҳли луғатлар яратилмаганлиги соҳада айниқса илмий-тадқиқот йўналишида спорт атамаларини турлича қўллашга сабаб бўлаётганлиги қайд этилди.

Вазирлик тизимидаги спорт таълим муассасалари учун лотин алифбосида ўқув адабиётларини яратиш, шунингдек, Жисмоний тарбия ва спорт йўналишидаги таълим муассасалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича вазирлик ҳузуридаги мувофиқлаштирувчи кенгаш фаолиятини ҳам янада жонлантириш, соҳа мутахассислари, олимларнинг жисмоний тарбия ва спорт соҳаси учун тайёрланган ўқув адабиётларининг муҳокамасини ташкил этиш, ҳар бир ўқув қўлланма ва адабиётларни сифатли тайёрлашга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги каби ташаббуслар илгари сурилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг