UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

10 май 13:26
Янгиликлар

Волейбол

Соҳил волейболи: ҳамюртларимиз Қозоғистонда олтин ва кумуш медалга сазовор бўлишди

Теглар :  Волейбол
Аввал хабар қилганимиздек, 7-9 май кунлари Қозоғистоннинг Олма-Ота шаҳрида соҳил волейболи бўйича халқаро турнир ўтказилди.

Унда Ўзбекистон, Қирғизистон ҳамда Қозоғистоннинг турли ҳудудларидан жами 63та жамоа эркаклар, аёллар ҳамда микст йўналишида ўтказилган мусобақаларда ғолиблик учун баҳс олиб боришди. 

Таъкидлаш жоиз, қозоғистонлик таниқли шоир, ёзувчи, адабиётшунос, давлат ва жамоат арбоби Олжас Сулейманов таваллудининг 85 йиллигига бағишлаб ўтказилган ушбу халқаро турнир мамлакатимиз соҳил волейболчилари учун халқаро майдондаги илк мусобақа сифатида тарихга кирди ва қувонарлиси, вакилларимизнинг дебюти муваффақиятли чиқди.


Ушбу халқаро турнир учта йўналишда, яъни 2х2 (эркаклар ва аёллар), 4х4 (эркаклар ва аёллар) ҳамда фахрийлар (+40 ёш ва +50 ёш) ўртасида ташкил этилди.

2х2 йўналишида ватанимиз шарафини ҳимоя қилган жамоаларнинг омади чопмаган бўлса, 4х4 йўналишидаги мусобақаларда иштирок этган жамоамиз якунда бош совринни қўлга киритди.

Шунингдек, кеча фахрийлар ўртасида ҳам мусобақа ташкил этилди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари фахрли 2-ўринни қўлга киритди.

Биз ушбу ғалаба билан вакилларимизни табриклаймиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг