UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

22 сен 23:51
Янгиликлар

Спорт курашлари

Спорт курашлари. Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги илк медалини қўлга киритди

Сербиянинг Белград шаҳрида спорт курашлари бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг саккизинчи кунидан ўрин олган баҳслари якунланди.

Бугун Ўзбекистон терма жамоасининг беш нафар вакили гиламга чиқди. Қувонарлиси, бугунги кун доирасида 55 кг вазн тоифасидаги юнон-рум курашчимиз Жасурбек Ортиқбоев бронза медали учун баҳсда молдовалик Артьём Деленауни 6:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, жаҳон чемпионатининг бронза медали соҳибига айланди.

Таъкидлаш жоиз, Жасурбек бу натижа орқали кетма-кет иккинчи бор жаҳон чемпионатининг бронзме медалига эга чиқди.

Яна бир курашчимиз Арам Варданьян эса илк ўтиш босқичида мисрлик Муҳаммад Заҳаб Ҳалилни мағлуб этган бўлса, бронза медали учун кечган баҳсда япониялик Нао Кусакага имкониятни бой бериб қўйди. У бироздан сўнг Париж-2024 Олимпиадаси лицензияси учун саралаш баҳсида иштирок этади. 

Ҳамюртларимизнинг бугунги натижалари билан танишинг:

60 кг: Исломжон Баҳромов чорак финалда қирғизистонлик Жоламан Шаршенбековга мағлуб бўлди ва ўтиш босқичига йўл олди

72 кг: Жамол Жумабоев нимчорак финалда венгриялик Роберт Фричга мағлуб бўлди, рақиби финалга йўл олгани туфайли Жумабоев ўтиш босқичида гиламга чиқади

97 кг: Рустам Ассакалов нимчорак финалда кубалик Габриель Россильога имкониятни бой берди, рақиби финалга чиқгани туфайли Ассакалов эртага ўтиш босқичида иштирок этади

Ўтиш босқичида гиламга чиқган курашчиларимиз:

55 кг: Жасурбек Ортиқбоев бронза медали учун кечган баҳсда молдовалик Артьём Деленауни 6:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, жаҳон чемпионатининг бронза медали соҳибига айланди.

77 кг: Арам Варданьян бронза медали учун кечган баҳсда япониялик Нао Кусакага имкониятни бой бериб қўйди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг