UZ

Сўнгги янгиликлар

19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасини такрорлади 0 15:10"Реал" қачон Европа Суперкубоги учун курашади? 0

29 дек 10:56
Янгиликлар

Тадбирлар

Спорт мактабида йил якунлари сарҳисоб қилинди + ФОТО

Якунланаётган 2020 йил пандемия туфайли барча жабҳага салбий таъсирини кўрсатди, табиийки, бу иллат спорт соҳасини ҳам четлаб ўтмади.

Шунга қарамай, тизим вакиллари карантин талабларига риоя этиб, масъулиятни қалбан ҳис қилган ҳолда меҳнат қилишди. Баъзан спортчиларнинг шуғулланишлари онлайн тарзида олиб борилди. Тегишли чекловлар бекор қилингач, машғулотлар ва мусобақалар ўтказиш яна йўлга қўйилди. Спортга ошуфта ҳамюртларимиз  спорт майдонларига қайтиб, беллашувларни бошлаб юборишди.

Жумладан, Хоразм вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси тасарруфидаги Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби (СЎЕАИБЎСМ) тарбияланувчилари нафақат вилоят миқёсидаги мусобақаларда, республика чемпионати ва биринчиликларида ҳам муносиб иштирок этиб, ғолиб ва совриндорлар сафидан жой эгалладилар.      

Чунончи, спорт мактабининг енгил атлетикачилари, бадминтон ва стол тенниси усталари мамлакатимизда етакчилардан эканликларини исботлашди. Шунингдек, маҳорат маскани спортчилари чим устида хоккей, баскетбол, футбол, волейбол, гандбол бўйича Хоразм вилоятининг турли ёшдаги терма жамоалари сафида майдонга чиқиб, совринли ўринларни қўлга киритишди.

Кўпчилиги Ўзбекистон ёшлар ва ўсмирлар терма жамоалари шарафини ҳимоя қилишди. Қолаверса, бошқа спорт турлари бўйича ҳам эътиборга молик натижалар қайд этилди. Вилоятда спорт турларини ривожи йўлида олиб борилаётган изчил саъй-ҳаракатларга миннатдорлик рамзи сифатида Ўзбекистон стол тенниси, енгил атлетика, гандбол ва бошқа федерациялар СЎЕАИБЎСМ раҳбариятига фахрий ёрлиқ ва ташакурнома йўллаётгани сўзимиз тасдиғи саналади.

Мазкур даргоҳда янги йил байрами арафасида йил якунларига бағишлаб йиғилиш ўтказиш анъанага айланган. Тадбир чоғида юқори кўрсаткичга эришган тренер ва ишчи-ходимларни рағбатлантириш йўлга қўйилган. Жорий йил ҳам бундан мустасно бўлмади, албатта.

Бу йилги тадбирда Хоразм вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Нодира Жуманиязова қатнашиб, спорт мактаби жамоасини янги йил билан муборакбод этди.

СЎЕАИБЎСМ жамоасига 2021 йилда янада юксак натижалар қайд этишларига ишонч билдириб, вилоятда жисмоний тарбия ва оммавий спортнинг ривожи йўлида қўшаётган муносиб ҳиссаси ва юқори натижалари учун спорт мактаби директори Жамоладдин Абдуллаев, директор ўринбосари Азамат Арджанов, методистлар Вали Султонов, Амирбек Матқулиев, Анвар Алимов, Муродбек Бекчанов, тренерлар Алишер Эримов (бадминтон), Темур Оллаберганов (баскетбол), Дилрабо Раҳимова (волейбол), Мансур Бобожонов (гандбол), Алибек Аҳмедов (енгил атлетика), Шодиёр Атаев (стол тенниси), Одилбек Давлетов (теннис), Алишер Рўзметов (футбол), Иззат Бозорбаев (чим устида хоккей), Юсуфбой Содиқов (шахмат) ҳамда бош ҳисобчи Севара Аллаберганова,   шифокор Интизор Сафароваларни бошқарма томонидан тақдирлади.

Муболаға эмас, ўтказилаётган бундай тадбирлар спорт мактаби жамоаси ва спортчиларини улкан марралар сари етаклаши табиий. Зеро, рағбат бу фаолликга етакловчи маънавий омилдир.

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ, Урганч шаҳридан

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг