UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

27 окт 19:22
Янгиликлар

Стол тенниси

Стол теннисчи ва мураббийларнинг тажрибаси ошди

Бугун, 27 октябрь куни стол тенниси бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Саида Маҳмудова томонидан мураббий ва ёш спортчилар учун онлайн семинар ташкил этилди.

Семинар “Стол теннисининг тактик тайёргарлигида интерактив модулли ўқитиш методикаси“ мавзусида ўтди. 

Унда С.Маҳмудова мураббийларга қай тарзда спортчиларнинг техник ва тактик салоҳиятларини ошириш кераклиги, ёш спортчиларни стол теннисига ўргатиш борасидаги муаммолар ва уларни ҳал этиш йўллари, инновацион ёндашувлар асосида стол тенниси тактикасини ўргатишнинг асосий тамойиллари ҳақида фойдали маълумотларни берди.

Шунингдек, Саида Маҳмудов ёш спортчиларга ўз устида ишлаш, маҳоратларини ошириш йўлида тинимсиз меҳнат қилишлари ва маҳоратли стол теннисчиларини мусобақаларда қай тарзда ўйнашларини кузатиш кераклиги ҳақида тавсиялар берди.

Семинар сўнггида стол теннисчи ва мураббийлар ўзларини қизиқтирган саволларига тажрибалий мураббиядан атрофлича жавоб олди.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг