UZ

Сўнгги янгиликлар

19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасини такрорлади 0 15:10"Реал" қачон Европа Суперкубоги учун курашади? 0 14:48Шахматчиларимиз Aktobe Open 2024 турнирининг 8-турида қандай натижа қайд этишди? 0 14:24Хабиб Нурмагомедов Тони Крооснинг сўнгги ўйини ҳақида фикр билдирди 0

20 мар 07:43
Янгиликлар

Стол тенниси

Стол тенниси. Ўзбекистон Кубоги кимга насиб этди?

Хабар берганимиздек, Сирдарё вилояти маркази Гулистон шаҳрида стол тенниси бўйича Ўзбекистон Кубоги баҳслари ўтказилаётган эди.

Кеча ушбу мусобақа ўз якунига етиб, ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлди. Мамлакат кубогида Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳридан жами 25 та жамоа бош соврин учун баҳс олиб борди. 

Эркаклар ўртасидаги ҳал қилувчи финал учрашувида Тошкент вилояти жамоаси пойтахтлик стол тенниси усталарини 3:1 ҳисобида мағлуб этиб, Ўзбекистон Кубоги-2023 соҳибига айланишди. Қорақалпоғистон ва Самарқанд жамоалари шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олишди. 

Аёллар ўртасидаги мусобақада Тошкент шаҳри жамоаси Ўзбекистон Кубогини қўлга киритди. Пойтахтлик стол теннисчилар муросасиз кечган финал учрашувида Наманган жамоасидан 3:2 ҳисобида устун келишди. Андижон ва Тошкент вилояти жамоалари кучли учликка якун ясаб беришди. 

Ўзбекистон Кубоги якунига етгач, ғолиб ва совриндорларни тантанали тақдирлаш маросими ўтказилди. Ушбу тадбирда Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини вақтинчалик бажариб турган Акмаджон Маҳмудалиев, Ўзбекистон стол тенниси федерацияси раисининг биринчи ўринбосари ва ижрочи директори Исломжон Байханов, Федерация раиси ўринбосарлари Баҳром Саидов, Григорий Хван, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги Сирдарё вилояти бўлими бошлиғи Анвар Бобонов ва бошқа мутасаддилар иштирок этишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг