UZ

Сўнгги янгиликлар

20:31"Мерседес" "Запорожец"ни чангида қолдириб кетди — футбол мураббийи бўлишдан бошқа ҳамма ишни қилишга рози банк мутахассиси ғолиб бўлган Европа чемпионатини ёдга оламиз 0 20:10"Реваншни сабрсизлик билан кутаман" - Собиқ UFC чемпиони Фьюри-Усик жанги ҳақида гапирди 0 18:49Райан Гарсия Усикнинг ғалабасига муносабат билдирди 0 18:28Жаҳон чемпионатининг жамоавий баҳсларига қуръа ташланди 0 18:07Жозе Моуринью ишга қайтишга яқин. У янги жамоаси билан деярли келишувга эришди 0 17:46Усик ва Фьюри жанг натижаси эълон қилиниши олдидан нима ҳақида суҳбатлашгани маълум бўлди 0 17:25Ига Свёнтек бир мавсумда Рим ва Мадридда чемпион бўлган учинчи теннисчи 0 17:04Диёра Келдиёрова жаҳон чемпионати финалида + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 16:43Пеп Гвардиола "Манчестер Сити"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди 0 16:22Макгрегор: "Усик Фьюрига яна имкон бериши ёки Жошуа билан жанг қилиши керак" 0 16:01Бугун академик эшкак эшувчиларимиз сўнгги лицензион турнирда старт олишади 0 15:40Йўғе? Усик икки ҳафтадан кейин мутлақ жаҳон чемпиони мақомини йўқотади 0 15:19Биласизми? Одил Аҳмедов ўз вақтида катта пуллар эвазига ҳам "Бунёдкор"га ўтишни хоҳламаган 0 14:58Афсонавий Леннокс Льюис Александр Усикка мурожаат қилди 0 14:37Диёра Келдиёрова жаҳон чемпионатидаги юришимизни ғалаба билан бошлаб берди, уч дзюдочимиз эса... + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0

01 дек 16:45
Янгиликлар

Сув спорти турлари

Сузиш. Россиялик сузувчи Ўзбекистон терма жамоаси таркибида АҚШда ўтказилган мусобақа совриндорига айланди

Америка Қўшма Штатларининг Шимолий Каролина штатида сузиш бўйича "Toyota US Open" мусобақаси ўтказилмоқда.

Мусобақада асли россиялик сузувчи Илья Сибирцев Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси сифатида иштирок этди.

Аҳамиятлиси, спортчи 800 метр масофага эркин усулда сузиш баҳсларида 7:54.36 натижа қайд этиб, шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди ва бронза медалини қўлга киритди.

Мазкур дастурда олтин медаль АҚШ вакили Чарли Кларкка насиб этган бўлса, аёллар ўртасидаги баҳсларда 7 карра Олимпиада ғолиби Кети Ледеки биринчи бўлган.

Маълумот учун, 22 ёшли Илья Сибирцев 2019 йилда Россия терма жамоаси сафида ўсмирлар ўртасидаги Европа чемпионати ғолиби бўлган. Ҳозирда у АҚШда истиқомат қилади ва машғулот олиб боради.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг