UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

07 мар 16:16
Янгиликлар

Таэквондо

Таэквондо ITF: «Юнусобод» спорт мажмуасида Ўзбекистон чемпионлари аниқланди

Теглар :  Таэквондо
Хабар берганимиздек, 5-6 март кунлари Тошкентдаги «Юнусобод» спорт мажмуасида таэквондо ITF бўйича ўсмирлар ўртасида 2022 йилги Ўзбекистон чемпионати ўтказилди.

Чемпионатда иштирокчилар таэквондо ITFнинг шахсий массоги, жамоавий массоги ва шахсий тул йўналишлари бўйича ўзаро баҳслашди. Спортни ривожлантириш вазирлиги ва Ўзбекистон таэквондо ITF миллий ассоциацияси ташаббуси билан ўтказилган мазкур мусобақада республикамизнинг барча ҳудудларидан келган 1 500 нафардан ортиқ спортчи ғолиблик учун кураш олиб боришди.

Мусобақада терма жамоа аъзолари яна бир маротаба кўрикдан ўтказилиб, шу йил 1-5 июнь кунлари Италиянинг Сардиния оролида ўтказилиши режалаштирилган Жаҳон чемпионати учун энг муносиб спортчилар саралаб олинди.

Чемпионатнинг тантанали очилиш маросими юқори савияда ташкил этилиб, унда Миллий гвардия аскарлари томонидан намойиш этилган кўргазмали чиқишлар йиғилганларда илиқ таассурот қолдирди. Тадбирда Спортни ривожлантириш вазири ўринбосари Шахрулло Маҳмудов ҳамда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимовлар иштирок этишди.


Ўз навбатида тадбир доирасида Ўзбекистон таэквондо ITF миллий ассоциацияси раҳбарияти томонидан юртимизда ушбу спорт турини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшаётган бир гуруҳ инсонлар муносиб рағбатлантирилди.

Икки кун давом этган қизғин ва муросасиз баҳслар якунига кўра умумжамоа ҳисобида 1-ўрин Тошкент вилояти жамоасига насиб этди. Тошкент шаҳри вакиллари эса 2-ўринга сазовор бўлди. Кейинги ўринлардан Бухоро ҳамда Сирдарё вилояти ёш таэквондочилари жой олишди.

Эслатиб ўтамиз, 10-15 май кунлари миллий терма жамоа аъзолари АҚШнинг Нью-Ёрк шаҳрида бўлиб ўтадиган халқаро мусобақада тўлиқ таркиб билан иштирок этишади.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг