UZ

Сўнгги янгиликлар

19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасини такрорлади 0 15:10"Реал" қачон Европа Суперкубоги учун курашади? 0 14:48Шахматчиларимиз Aktobe Open 2024 турнирининг 8-турида қандай натижа қайд этишди? 0

11 апр 21:50
Янгиликлар

Спорт курашлари

Тарихни янгилашга яқин келган Шоҳида Тошкентга бронза медали билан қайтади

Хабар берганимиздек, бугун Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида спорт курашлари бўйича Токио Олимпиадасига Осиё лицензион турнири якунига етди.

Аёллар кураши бўйича ўтказилган баҳсларда тарихни янгилашга жуда яқин келган ҳамюртимиз Шоҳида Аҳмедова Тошкентга қуруқ қўл билан қайтмайдиган бўлди. 57 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган ўсмирлар Олимпиадасининг кумуш медали совриндори Токио Олимпиадаси йўлланмаси учун кечган ярим финал учрашувида ҳиндистонлик Аншу Аншуга имкониятни бой бериб қўйганди. Аҳмедова лицензион турнирнинг бронза медали учун бўлиб ўтган баҳсда кореялик Ум Жиюнни 4-0 ҳисобида доғда қолдирди.

Эслатиб ўтамиз, шу кунгача Ўзбекистон аёллар эркин кураши терма жамоаси тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақасида иштирок этмаган. Энди бор умидимиз май ойида Болгариянинг София шаҳрида ўтказиладиган жаҳон лицензион турниридан. Ушбу мусобақа Токио Олимпиадасига сўнгги лицензион турнир ҳисобланади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг