UZ

Сўнгги янгиликлар

19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасини такрорлади 0 15:10"Реал" қачон Европа Суперкубоги учун курашади? 0 14:48Шахматчиларимиз Aktobe Open 2024 турнирининг 8-турида қандай натижа қайд этишди? 0 14:24Хабиб Нурмагомедов Тони Крооснинг сўнгги ўйини ҳақида фикр билдирди 0

09 фев 20:52
Янгиликлар

Стол тенниси

Терма жамоамиз аъзолари Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Давлат адабиёт музейига саёҳат қилишди

Теглар :  Стол тенниси
Бугун Ўзбек адабиётининг буюк мутафаккир шоири, давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги мамлакатимизда катта тантана сифатида нишонланмоқда.

Стол тенниси ва пара стол тенниси бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоа аъзолари ҳам ушбу қутлуғ санани муносиб қаршилашди.

Шу муносабат билан Ўзбекистон стол тенниси ва пара стол тенниси терма жамоаси аъзолари Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Давлат адабиёт музейига саёҳат қилишди. Экскурция давомида музей ходимлари Алишер Навоий ҳақида спортчиларимизга қизиқарли бўлган маълумотларни тақдим этишди. Шунингдек, Ўзбекистон стол тенниси федерацияси психолиги Умида Атабаева спортчиларнинг халқаро спорт майдонларида Ватан шаънини муносиб ҳимоя қилишида, юксак ғалабаларга эришишида нафақат жисмоний куч-қудрат, балки чуқур билим, интеллектуал салоҳият, тарих ва адабиётни теран идрок этиш катта аҳамиятга эга эканлигини таъкидлаб, сўз мулкининг султони Алишер Навоий асарларини ўқиб-ўрганиш кишини камолотга етаклашини қайд этди. 

Суннатилло Муродуллаев, Румия Лутфулина, Мадалиева Суғдиёна, Иззатбек Ҳамраев ва бошқалар тадбир давомида хазрат Навоийнинг ғазалларидан парчалар ўқиб беришди.

 Ўзбекистон стол тенниси федерацияси матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг