UZ

Сўнгги янгиликлар

19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасини такрорлади 0 15:10"Реал" қачон Европа Суперкубоги учун курашади? 0 14:48Шахматчиларимиз Aktobe Open 2024 турнирининг 8-турида қандай натижа қайд этишди? 0 14:24Хабиб Нурмагомедов Тони Крооснинг сўнгги ўйини ҳақида фикр билдирди 0

17 июл 15:03
Янгиликлар

Токио-2020, Олимпия ўйинлари

Токио-2020: Ўзбекистон делегациямизнинг байроқдорлари маълум

Теглар :  Токио-2020
Олимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросимида мамлакатлар паради кўпчиликнинг диққат-марказида бўладиган энг асосий жараёнлардан бири.

Унда кўпчиликнинг диққат-эътибори қайси атлет делегация байроғини кўтариб чиқишига қаратилади. Мамнуният билан Токио-2020 Олимпия ўйинларининг очилиш маросимида делегациямиз байроқдорларини маълум қиламиз.

Маросимда афсонавий гимнастикачимиз Оксана Чусовитина ва боксчимиз Бобо-Усмон Батуров Ўзбекистон делегациясининг байроқдорлари бўлишади. Қайд этиш жоиз, Оксана Чусовитина ёзги Олимпия ўйинларида байроқдор бўлган дастлабки аёл атлетимиз сифатида тарихдан жой олмоқда.

Оксана Чусовитина Барселона-1992 Олимпия ўйинлари чемпиони, уч карра жаҳон чемпиони, Осиё ўйинлари ғолиби, қаторасига еттита ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этган ер юзидаги ягона аёл гимнастикачи сифатида Гиннеснинг рекордлари китобига киритилган. Демак, Токиодаги очилиш маросимда ўзининг саккизинчи Олимпиадасига тайёргарлик кўраётган, аллақачон дунё гимнастикаси афсонасига айланган ҳамюртимиз, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи, “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони эгаси Оксана Чусовитина мамлакатимиз спорт делегациясини ҳур диёримиз байроғини сарбаланд кўтарган ҳолда ХХХII ёзги Олимпия ўйинларининг бош аренасига бошлаб тушади. Унга эса бокс бўйича Осиё чемпиони, Осиё ўйинлари ғолиби, жаҳон чемпионати совриндори, “Келажак бунёдкори” медали соҳиби Бобо-Усмон Батуров ҳамроҳлик қилади.

Очилиш маросимининг сценарийсига кўра, барча давлатлардан 1 нафардан эркак ва аёл спортчилар байроқдор бўлиб чиқишади. Бу Халқаро Олимпия қўмитаси томонидан тарғиб қилинаётган гендер тенглик сиёсатининг амалда татбиқ этилишидир. Эслатиб ўтамиз, ХХХII ёзги Олимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросими 23-июл куни Тошкент вақти билан соат 16:00 да Токиодаги “Олимпия” стадионида бошланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
17 июл 17:17:07
Iskandar_07
Bahodir Jalolov 2016-yilgi olimpiadada bayroqdor bugandi. Balkim shu uchun ham bu yil Bobo-Usmonga topshirilgandir
   
17 июл 17:00:52
Odilbek Xakimov
Jalolovchi
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг