UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

03 мар 08:25
Янгиликлар

Гимнастика

Тўққизинчи Олимпиада йўлида. Чусовитина Жаҳон кубогининг финалига йўл олди

Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубогининг навбатдаги босқичи бошланди.

Ушбу нуфузли мусобақада ўзбек спортининг тирик афсонаси, саккизта Олимпиадада қатнашган тарихдаги ягона гимнастикачи Оксана Чусовитина бошчилигидаги 6 нафар гимнастикачимиз юртимиз шарафини ҳимоя қиляпти.  

Қувонарлиси, 46 ёшли гимнастикачимиз таяниб сакраш мусобақасининг саралаш баҳсларида энг яхши учинчи натижани қайд этиб, финал йўлланмасини қўлга киритди. Оксананинг машқи ҳакамлар томонидан 12.949 баллга баҳоланди. 

Россиялик 17 ёшга ҳали тўлмаган Виктория Листунова 13.466 балл билан саралаш турнири ғолиби сифатида финал чиптасини қўлга киритди. Венгриялик Мария Ченге Бачкай 13.033 балл билан иккинчи поғонадан жой олди. Бу гимнастикачилар Оксана Чусовитина Олимпиадада медаль олган пайтда ҳали дунёга келишмаган эди.    

Маълумот учун, Доҳадаги Жаҳон кубогида Чусовитинадан ташқари Расулжон Абдураҳимов, Ҳабибуллоҳ Эргашев, Ўткирбек Жўраев, Абдулла Азимов ва Гулназ Жумабекова ҳам иштирок этяпти. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг