UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

20 окт 21:51
Янгиликлар

Қиличбозлик

Тўрт нафар қиличбозимиз Туркиядаги мусобақада иштирок этди

Теглар :  Қиличбозлик
Туркиянинг Анталия шаҳрида қиличбозлик бўйича "Сателлит" туркумидаги мусобақа якунланди.

Турнирнинг сабля йўналишидаги баҳсларда тўрт нафар спортчи юртимиз шарафини ҳимоя қилди. 

Мусобақада иштирок этган спортчиларимиз - Зайнаб Дайибекова, Севинч Исмоилова, Паола Плиего ва Яна Обвинцевалар саралаш босқичида муваффақиятли иштирок этиб, асосий тўрга йўл олишди. Айниқса, Зайнаб Дайибекова пулькада барча рақибаларини мағлуб этгани диққатга сазовор. 

Асосий даврада эса афсуски спортчиларимиздан омад юз ўгирди. Зайнаб Дайибекова аввалига туркиялик Бегум Алкаяни мағлуб этди, кейин эса бошқа бир мезбон қиличбоз Нисонур Ербилга ютқазиб қўйди. 

Севинч Исмоилова асосий даврадаги илк жангида озарбайжонлик Сабина Каримовага мағлуб бўлди. 

Паола Плиего эса аввалига туркиялик Рана Каядан устун келди. Иккинчи босқичда эса озарбайжонлик Анна Баштадага имкониятни бой бериб қўйди. 

Яна Обвинцева қиличбозларимиз ичида энг яхши натижани кўрсатди. У аввалига канадалик Марисса Понични, кейин эса озарбайжонлик Севиль Буятовани мағлуб этди. Чорак финалда эса канадалик Габриела Пейжга ютқазиб қўйди ва якунда 7-ўрин билан кифояланди. 

Мусобақада якуний натижалар қуйидагича кўриниш олди:

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг