UZ

Сўнгги янгиликлар

20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасини такрорлади 0

07 авг 08:14
Янгиликлар

Стол тенниси

Тошкент маҳаллаларининг энг кучли теннис ва бадминтончилари аниқланди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Пойтахтимизнинг Яккасарой туманида “Маҳалламиз стол теннисчилари” ва Маҳалламиз бадминтончилари” спорт мусобақасининг Тошкент шаҳар босқичи ўтказилди.

Мусобақада маҳаллалараро ва туман босқичида ғолиб бўлган 11 та туманнинг спортчи ёшлари иштирок этишди. Спортнинг бадминтон тури бўйича “Маҳалламиз бадминтончилари” мусобақаси якунига кўра 13-14 ёшли ўғил болалар ўртасида фахрли I-ўринни Миробод тумани “Иноқобод” маҳалласидан Борисов Артём, 2-ўринни Юнусобод тумани “Шайх Шивли” маҳалласидан Шомуродов Бобур, 3-ўринни Учтепа тумани “Найман” маҳалласидан Раҳимбердиев Наврўзбек эгаллади.

13-14 ёшли қиз болалар ўртасида фахрли I-ўринни Миробод тумани “Тонг-Юлдузи” маҳалласидан Исоқова Севара, 2-ўринни Юнусобод тумани “Шайх шивли” маҳалласидан Эгамбердиева Комила, 3-ўринни эса Шайҳонтохур тумани “Белтепа” маҳалласидан Аҳмаджонова Фарангиз банд этди.

Маҳалламиз стол-теннисчилари мусобақаси якунига кўра 11-12 ёшли ўғил болалар ўртасида ғолиблик Чилонзор тумани “Нафосат” маҳалласидан Худоёров Нодирбекка насиб этди. Юнусобод тумани “Шайх Шивли” маҳалласидан Шомуродов Амирхон иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, кучли учликка Сергели тумани “Навқирон” маҳалласи иштирокчиси Тўлаганов Рихситилла якун ясади. 

Қиз болалар ўртасида фахрли I-ўринни Чилонзор тумани “3-Чарх Камолон” маҳалласидан Қаҳрамонжонова Лола, 2-ўринни Бектемир тумани “Олтинтопган” маҳалласи иштирокчиси Назарова Ширина ва 3-поғонани Яккасарой тумани “Мухандислар” маҳалласи иштирокчиси Югина Екатериналар эгаллашди. 

Мусобақа ғолиблари ҳамда иштирокчилари Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Тошкент шаҳар кенгаши ҳамда Тошкент шаҳар Касаба уюшмасининг эсдалик совғалари ва дипломлари билан тақдирландилар.

Суратлар муаллифи - Алимурод Мамадаминов

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг