UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

02 апр 16:57
Янгиликлар

Бошқалар

Тошкент туманида "Беш ташаббус олимпиадасига"га старт берилди

Юртимиз бўйлаб "Беш ташаббус олимпиадаси" мусобақаси давом этмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 11 апрелдаги "Маҳаллаларда ёшларни оммавий спортга жалб қилишни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ–201-сон қарорларида белгилаб берилган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида ўтган йили мамлакатимиз бўйлаб "Беш ташаббус олимпиадаси"нинг мавсумий босқичларида минглаб ёшлар иштирок этиб, бор маҳорат ва иқтидорларини намойиш этишган эди. 

Эндиликда эса мазкур"Беш ташаббус олимпиадаси" нинг жорий йилги биринчи мавсуми яъни, кўчалараро маҳалла мусобақалари босқичи бошланмоқда.

Хусусан, кеча 1 апрель куни Тошкент вилоятининг Тошкент туманидаги спорт мактабида ҳам "Беш ташаббус олимпиадаси"га старт берилиши муносабати билан ушбу мактабга қарашли универсал спорт мажмуасида намунавий тарзда тантанали очилиш маросим тадбири ташкил этилди.

Тошкент  вилояти ёшлар сиёсати ва спорт бош бошқармаси, Тошкент туман ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, туман спорт мактаби,  туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамкорлигида ўтказилган ушбу тадбирда 200 нафардан ортиқ спортчи ўғил-қизлар иштирок этишди.

Тадбирнинг тантанали очилиш маросимида сўз олган Тошкент тумани ҳокими ўринбосари Иброҳим Саидкаримов ҳамда спорт мактаби директори Дилшод Мансуровлар "Беш ташаббус олимпиадаси" беллашувлари бошланиши билан барчани қутлаб, иштирокчиларга омад тилашди. 

Шундан сўнг спорт мактаби тарбияланувчилари ҳамда тумандаги "Файзобод" маҳалласининг ёшлари иштирокида "Қувноқ стартлар", стол тенниси, гимнастрада, енгил атлетика, мини футбол, шашка бўйича ўзаро беллашувлар ташкил этилди.

Спорт мактабининг оммавий спортни ривожлантириш ва селекция ишлари бўйича директор ўринбосари Файзулла Ҳикматовнинг таъкидлашича, тумандаги 68 та МФЙларда белгиланган дастур-режага кўра "Беш ташаббус олимпиадаси"нинг биринчи босқичига старт берилади.

Маълумот учун, апрель, май, июнь ойларида "Ёшлар рақс фестивали" танлови, ёшлар орасида соғлом турмуш тарзи ва спортни оммалаштиришга қаратилган гимнастрада, қувноқ стартлар, енгил атлетика, мини-футбол, стол тенниси, шашка, футбол, стрбитбол, воркоут бўйича республика спорт мусобақалари "Ёшлар кубоги" киберспорт мусобақалари ҳамда илк маротаба ёшларни касб-ҳунарга йўналтиришга қаратилган тикувчилик, сартарошлик, ошпазлик, қандолатчилик, ҳунармандчилик танловлари ўтказилади.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг