UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

30 ноя 07:58
Янгиликлар

Тадбирлар

Тошкент вилоятида жисмоний саломатликни оширишга қаратилган тадбирлар ўтказилмоқда

Давлатимиз раҳбарининг “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижроси таъминлаш ва Тошкент вилояти аҳолисини доимий спортга жалб этиш мақсадида Тошкент вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси томонидан турли оммавий тадбирлар ташкил этилмоқда.

Жумладан, ҳафта давомида доимий иш билан банд аҳоли қатламини дам олиш кунларида спорт билан шуғулланишларини ташкил этиш учун Олмалиқ шаҳри, Оҳангарон, Юқоричирчиқ, Зангиота туманларида оммавий бадантарбия машғулотлари ва спорт турлари бўйича мусобақалар бўлиб ўтди.

Ушбу тадбирлар доирасида аҳоли ўртасида юришни тарғиб қилган ҳолда ёшларга ўрнак кўрсатиш, эрта тонгдан бадантарбия билан шуғулланган ҳолда жисмоний саломатликни оширишга қаратилган тарғиботлар амалга оширилмоқда.

Маълумки, кун давомида фаол бўлган одам хизмат вазифасини катта иштиёқ билан бажаради. Шунингдек, спорт билан мунтазам шуғулланиш касалликларнинг олдини олади, соғлом ва узоқ умр кўришга ёрдам беради.

Бу каби тадбирларга вилоят бўйича 2 мингдан ортиқ аҳоли вакиллари қамраб олинди. Шунингдек улар билан давра суҳбатлари ташкил этилиб, доимий равишда спорт билан шуғулланишлари бўйича тегишли тавсиялар берилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг