UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

10 янв 16:22
Янгиликлар

Тадбирлар, Кикбоксинг, Муайтай

Тошкентда Анвар Бойназаров иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди

9 январь куни Тошкентдаги "Олимпия шон-шуҳрати" музейида матбуот анжумани ўтказилди.

Матбуот анжуманида муайтай бўйича икки карра жаҳон чемпиони, "Glory" лигаси иштирокчиси Анвар Бойназаров, шунингдек, кикбоксинг бўйича "WAKO" йўналишида жаҳон чемпионлигини қўлга киритган Шер Мамазулуновлар иштирок этишди.

"Ушбу матбуот анжумани ташкил қилинганлиги учун катта миннатдорчилик билдирмоқчиман. Бугун илк маротаба юртимиздаги матбуот анжуманида қатнашдим.

Ватанимиздаги профессионал кикбоксингни ривожлантириш учун ўз ҳиссамни қўшмоқчиман", - деди Анвар Бойназаров.



Ўз ўрнида Шер Мамазулунов ҳам ватанимиз шаънини юксакларга кўтариш учун барча имкониятларни ишга солмоқчи эканлигини айтиб ўтди.

"Таклиф учун матбуот анжумани ташкилотчиларига миннатдорчилик билдираман. Бундан кейин бўладиган жангларимда ҳам ғалаба қозониб, мухлисларимизни хурсанд қиламан", - деди у.

Тадбир сўнггида спортчиларимиз ва уларнинг мураббийларига эсдалик совғалари топширилди.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
11 янв 17:27:00
Ilhomjon Abdujalilov
Анвар минталитетимизга хос эстетик маданиятни ўзида топа олса ҳурмати янада ошади. Ахир у Ўзбекистон шарафини ЖАХОНда ҳимоя қиляпти
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг