UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

17 дек 19:17
Янгиликлар

Кураш

Тошкентда "Ўзбек полвони" кураш мусобақаси

Теглар :  Кураш
"Полвонлари кўп юрт қудратли бўлур".

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 4 ноябрдаги “Кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва унинг халқаро нуфузини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 4881-сонли қарори “Йўл харитаси” нинг 6-бандига мувофиқ  ўтказилаётган бу мусобақадан мақсад давлат органлари, муассасалари ва ташкилотлари ходимлари ўртасида курашни янада оммалаштириш бу орқали ходимларининг жисмоний ривожланишини такомиллаштириш, жисмоний тарбия ва оммавий спортга, миллий спортимиз курашга бўлган қизиқишларини ошириш,  курашни умумхалқ спорти сифатида кенг тарғиб этишдир.

 “Ўзбек полвони” мусобақаси гиламида эркаклар 73 кг, 81 кг, 90 кг, 100 кг  +100 кг  вазн тоифасида, аёллар 3 та 57 кг, 63 кг, 78 кг вазн тоифаларида кураш олиб бордилар.  

Мусобақанинг номланишида ҳам рамзий маъно бордек. “Полвонлари кўп юрт қудратли бўлур” деганларидек бу мусобақа жамиятимизнинг турли жабҳаларида фаолият олиб бораётган  кишиларни ўзида бирлаштирди. Бу орқали Ўзбекистон полвонлар юрти эканлиги, полвонлик касб, соҳа, ёш танламаслиги  яна бир бор исботини топмоқда.

Мусобақада республикамизни барча вилоятларидаги 25 дан ортиқ вазирлик ва ташкилотларидан 100 яқин полвонлар гиламга чиқди.

Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан сертификат, медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Тадбирдан суратларни томоша қилинг. ФОТО: Алимурод Мамадаминов

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг