UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

15 фев 15:55
Янгиликлар

Гимнастика

Трамполинчимиз Жаҳон кубогида юртимиз шарафини ҳимоя қилади

Бугун Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида гимнастиканинг трамполинда сакраш йўналиши бўйича Жаҳон кубоги старт олди.

30 мамлакатдан 150 дан ортиқ спортчи қатнашадиган мазкур мусобақада терма жамоамиз вакили Фарангиз Рўзиева ҳам иштирок этади. Таъкидлаш жоиз, ушбу турнир Токио Олимпиадаси йўлида қимматли рейтинг очколарини тақдим қилади.

Мусобақа дастурига кўра, ҳар бир иштирокчи икки эркин дастур бўйича мураккаб элементлардан ташкил топган чиқишларини намойиш қиладилар. Бу борада Фарангиз Рўзиева Анна Каспарян қўл остида мусобақага пухта тайёргарлик олиб борди. Бокуда 2 кун давом этадиган мусобақанинг биринчи кунида саралаш баҳслари ўтказилса, иккинчи куни финал беллашувлари бўлиб ўтади.

Спортчимиз ҳақида: Фарангиз Рўзиева 1999 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Ўзбекистон Давлат Жисмоний тарбия ва спорт университети 2-босқич талабаси. Ўзбекистон чемпиони, қатор халқаро турнирлар ғолиб ва совриндори, 2018 йил Индонезияда ўтказилган Осиё ўйинлари иштирокчиси.

Хуршида АБДИКУЛОВА ЎзЖОКУ талабаси


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг