UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

05 окт 13:51
Янгиликлар

Камондан отиш

Туркияда миллий спорт ўйинларига бағишланган йирик этнофестивал ўтказилмоқда

Теглар :  Камондан отиш
Айни кунларда Туркиянинг Истанбул шаҳрида Бутунжаҳон этноспорт конфедрациясининг тўртинчи маданий этноспорт йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

6 октябрга қадар давом этажак ушбу тадбирга Бутунжаҳон этноспорт конфедерация раҳбари Нажмиддин Билол Эрдоған раислик қилмоқда.

Мазкур тадбирда бутунжаҳон этноспорт вакиллари иштирок этишмоқда. Шу жумладан, Ўзбекистон камондан отиш федерацияси президенти Отабек Имамов ҳамда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси халқаро алоқалар департаменти директори Камолиддин Эргашев юртимиз номидан қатнашмоқда.

Ушбу фестивални ташкил қилишдан мақсад нафақат этноспорт соҳаларини балки маданий-маърифий, туризм алоқаларини йўлга қўйиш, қолаверса, йўқолиб бораётган миллий ўйинларни қайта тиклаш, уларни ёш авлодга ҳам етказишдир. Этнофестивалда отда ва пиёда камондан отиш, белбоғли кураш, от устида найза улоқтириш, манкала каби спорт турлари бўйича баҳслар олиб борилмоқда. Рақамларга мурожаат қиладиган бўлсак, фестивалда қатнашиш учун Истанбулда 20 дан ортиқ мамлакатдан 1000 дан зиёд спортчилар 12 та миллий спорт ўйинлари бўйича иштирок этмоқда.

Тадбир давомида ўзбек маданияти, урф-датлари ва миллий қадриятлари тарғиб қилинмоқда. Мамлакатимиз учун ажратилган бўлимда ҳамюртларимиз томонидан олиб борилаётган бир-биридан қизиқарли кўнгилочар дастурлар, чиройли ҳунармандчилик буюмлари ҳам меҳмонлар эътиборига ҳавола этилмоқда. Айниқса, “Ошдан қайтганнинг қошиғи синсин” шиорои остида бугун дамланаётган 100 килограмм ош кўпчиликнинг диққат-марказида бўлиб турибди. Қуйида фестивалдан олинган бир қатор фотосуратларни эътиборингизга ҳавола қиламиз:

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг