UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

16 сен 10:00
Янгиликлар

Сув спорти турлари

Уч нафар парасузувчимиз Токио-2020 йўлланмасига эга бўлди

9-15 сентябрь кунлари Лондон шаҳрида парасузиш бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати ўтказилди.

Кеча мусобақанинг сўнгги кун баҳслари бўлиб ўтди. Жумладан, 50 метрга эркин усулда сузиш бўйича ўтказилган беллашувларда вакилларимиз муваффақиятли иштирок этишди. Аниқроғи, ушбу масофага сузишда Ислом Асланов иккинчи, Музаффар Турсунхўжаев эса учинчи натижани қайд этди ва улар мос равишда кумуш ҳамда бронза медалларига сазовор бўлишди.

Таъкидлаш керакки, ушбу мусобақада 7 нафар спортчи билан иштирок этган терма жамоамиз 1 та олтин, 4 та кумуш ва 3 та бронза, жами 8та медалга эга чиқди. Шу тариқа парасузувчиларимиз 60 та давлатдан 600 га яқин спортчи иштирок этган ушбу жаҳон чемпионатида умумжамоа ҳисобида 20-ўринни қўлга киритишди.

Яна бир қувонарли жиҳати, Халқаро Паралимпия қўмитасининг қарорига кўра ушбу жаҳон чемпионатида 1- ва 2- ўринни эгаллаган спортчилар келаси йил Токиода бўлиб ўтадиган Паралимпия ўйинларига тўғридан-тўғри йўлланмага эга бўлишди. Аниқроқ айтганда, Шохсанам Тошпўлатова, Ислом Асланов ҳамда Фирдавс Мусабековлар Токио-2020 Паралимпия ўйинларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишди. Қолган спортчиларимиз эса бу йўлда муҳим рейтинг очколарига эга бўлишди.

Қаҳрамонларимиз Лондон - Истанбул - Тошкент йўналиши билан 17 сентябрь куни эрта тонгда юртимизга қайтиб келишади деб хабар бермоқда Ўзбекистон Паралимпия ассоциацияси матбуот хизмати. 

Қуйида жаҳон чемпионати совриндорлари билан танишинг:

Шохсанам Тошпўлатова – 1 та олтин, 1 та бронза;

Ислом Асланов – 3 та кумуш;

Фирдавс Мусабеков – 1 та кумуш

Нигора Мирзохидова – 1 та бронза

Музаффар Турсунхўжаев – 1 та бронза

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг