UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

04 ноя 09:18
Янгиликлар

Самбо

Улуғбек Раҳмонов: "Жаҳон чемпионатининг Ўзбекистонда бўлиши бизга куч беради"

Ўзбекистон самбо ассоциацияси матбуот хизмати жаҳон чемпионати олдидан спортчиларимизнинг фикрини эътиборингизга ҳавола қилишда давом этади.

Бу сафар жаҳон чемпионати совриндори Улуғбек Раҳмоновнинг фикрлари билан қизиқдик. 

"Тошкентда ўтказиладиган жаҳон чемпионатига тайёргарлик юқори даражада ўтмоқда. Бош мураббийимиз Роман Ильдарович Шакиров бошчилигида мусобақага тайёргарлик дастури ишлаб чиқилган. Ҳозирги кунда ушбу дастурнинг сўнгги босқичида иш олиб боряпмиз. Самбочиларимизнинг кайфияти аъло даражада. Мусобақада ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қила оламиз. 

Энг асосий мақсадим - олтин медални қўлга киритиб, ўзимга билдирилган ишончни оқлашдир. 

Жаҳон чемпионатига етиб келгунга қадар, ҳар бир спортчи жиддий меҳнат қилади, турли тўсиқлардан ўтади. Мусобақадаги барча рақибларимга бир ҳил муносабатдаман. 

Мазкур жаҳон биринчилигининг ватанимизда ўтказилаётгани бизга қўшимча масъулият ва ғайрат бермоқда. Устозларимиз, яқинларимиз ва албатта мухлисларнинг ёнимизда бўлиши бизга рухий томонлама куч беради", - деди Улуғбек Раҳмонов.

Ўзбекистон самбо ассоциацияси матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг