UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

17 авг 14:13
Янгиликлар

Таэквондо

Улуғбек Рашитов: Мақсадим - икки карра Олимпиада чемпиони бўлиш!

Токио Олимпиадаси чемпиони Улуғбек Рашитов "Ўзбекистон ифтихори" фахрий унвони билан тақдирланганидан хабарингиз бор.

Чемпион бунинг учун давлатимиз раҳбарига миннатдорчилик изҳор қилди. 

"Муҳтарам Президентимизга спортга шу қадар кўп вақт ажратаётгалари учун катта раҳмат айтмоқчиман. Шу туфайли биз спортчиларда барча шароитлар бор ва халқаро мусобақаларда ғолиб бўлиш учун барча имконият мавжуд. 

Давлатимиз раҳбари томонидан "Ўзбекистон ифтихори" фахрий унвони берилиши мен учун катта шараф. Президентимизнинг қўллаб-қувватлаши билан ҳар қандай марраларни забт эта оламиз. 

Мен Ўзбекистон байроғини юқорига кўтаришга, мадҳиямиз янграшига ва халқимизни хурсанд қилиш учун боримни бераман. Токиодаги Олимпиададан кейин Ўзбекистонга қайтиб келганимизда юртдошларимиз бизни ажойиб тантана билан кутиб олишди. Менимча, ҳеч қайси мамлакатда спортчиларни бундай кутиб олишмаган. Бунинг учун катта раҳмат айтаман. Худо хоҳласа 2024 йил Париждаги Олимпиадада ҳам олтин медални олиб келишга ваъда бераман. 

Токиодаги Олимпиада финали вақтида ортимда халқим, Президентим ва оилам турганини ҳис қилдим. Париждаги Олимпиадада барча ўзбекистонлик спортчиларда олтин медаль бўлишини тилаб қоламан. Яна бир бор катта раҳмат", - дейди Улуғбек Рашитов. 

Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг