UZ

Сўнгги янгиликлар

19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасини такрорлади 0 15:10"Реал" қачон Европа Суперкубоги учун курашади? 0 14:48Шахматчиларимиз Aktobe Open 2024 турнирининг 8-турида қандай натижа қайд этишди? 0

11 май 16:17
Янгиликлар

Спорт курашлари

Умиджон Жалолов илк босқичдаёқ ютқазди. Қолган икки курашчимизда қандай натижа?

Шу кунларда Туркиянинг Истанбул шаҳри спорт курашлари бўйича жаҳон лицензион турнирига мезбонлик қилмоқда.

Бугундан эркин кураш мусобақасига ҳам старт берилди. Олимпиада лицензияси учун 3 нафар эркин курашчимизнинг баҳсларга киришиши ҳақида хабар берган эдик. Улар Бишкекдаги Осиё лицензион турнирида бу имкониятдан фойдалана олмаган эдилар. 

Афсуски, улардан Умиджон Жалолов илк босқичдаёқ мағлубият аламини тотиб кўрди. -65 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Жалолов биринчи бўлимдан кейин 2-0 ҳисобида олдинда бораётганди. Иккинчи бўлимда эса ҳиндистонлик рақиби Сужитга аламли тарзда ютқазиб қўйди - 2:3. 

-97 кг вазнда курашаётган энг тажрибали курашчимиз, Рио-2016 Олимпиадаси бронза медали совриндори 39 ёшли Магомед Ибрагимов илк босқичда франциялик Адлан Висхановдан 11-0 ҳисобида устун келди. Унинг 1/8 финалдаги рақиби мўғулистонлик Ганҳуяг Ганбаатар бўлади. 

-125 кг вазндаги полвонимиз Ҳасанбой Раҳимов ҳам лицензион турнирни ғалаба билан бошлаб олди. У квалилифкация раундида албаниялик Парис Карепини 3-0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Энди Раҳимов 1/8 финалда япониялик Таики Ямамотога қарши гиламга чиқади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг