UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

24 сен 11:37
Янгиликлар

Каратэ

Urmia Open. Каратэчиларимиз Эрондаги мусобақада 3 та медаль қўлга киритишди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Эрон Ислом Республикасининг Урмия шаҳрида каратэнинг олимпия оиласига мансуб WKF йўналиши бўйича URMIA OPEN турнири бўлиб ўтди.

Ёшлар ва катталар ўртасида ўтказилган ушбу халқаро мусобақада Азизбек Бўриев мураббийлигидаги ўзбекистонлик каратэчилар ҳам муваффақиятли иштирок этишди. Ҳамюртларимиз Урмиядаги турнирда жами 3 та медални қўлга киритишди.

16-17 ёшлилар ўртасидаги мусобақанинг -55 кг вазн тоифасидаги беллашувларида иштирок этган Улуғбек Алибоев 6 та жангда рақибларидан устун келиб, финалга йўл олди. Олтин медаль учун кечган муросасиз баҳсда эса омад мезбон спортчига кулиб боқди.

-68 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Шоҳруҳ Турсунмахамматов ҳам 5 та беллашувни ўз фойдасига ҳал қилиб, финалга йўл олди. Афсуски, бу сафар ҳам эронлик каратэчи финалда кучли эканини исботлади. 

-76 кг вазнда қатнашган Қувонч Муҳаммадиев финал йўлланмаси учун кечган учрашувда ютқазиб қўйди. Лекин 3-ўрин учун кечган баҳсда рақибини мағлуб этиб, мусобақанинг бронза медалига эга чиқди. 

Тан олиш керак, Эрон нафақат Марказий Осиёда, балки жаҳонда ҳам кучлилар қаторига кирадиган давлатлардан бири ҳисобланади. Шу боис, бу каби турнирларда иштирок этиш ўсиб келаётган ёш спортчиларимиз учун яхшигина тажриба мактаби вазифасини ўтаб беради.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг