UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

18 апр 16:30
Янгиликлар

Эшкак эшиш

Вадим Меньков: "13 йил давомида 1000 метрда етакчилик қилгандим..."

Самарқанддаги эшкак эшиш спорт мажмуасида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон кубогининг биринчи босқичи бўлиб ўтди.

Уч кун давом этган йилнинг дастлабки мусобақасида Қорақалпоғистон республикаси Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан 150 га яқин спортчилар иштирок этишди. 200, 500 ва 1000 метр масофаларга ўтказилган яккалик, жуфтлик ва тўртлик бахсларида юртимизнинг энг номдор спортчилари билан бирга бир қатор ёшлари ҳам иштирок этди. Эркак ва аёллар ўртасида ўтган маскур мусобақа 16-21 май кунлари Венгриянинг Сегед, 23-28 май кунлари эса Германиянинг Дуйсбург шаҳарларида ўтадиган жаҳон кубоги биринчи ва иккинчи боскичларилари қолаверса Жакарата шаҳрида ўтадиган XVIII Осиё ўйинлари саралаш вазифасини ўтаб бергани боис ҳам жуда кучли рақобат остида бўлиб ўтди. Эътиборлиси муросасасиз бахсларда бир қатор шов-шувли натижалар ҳам қайд этилганини алоҳида такидлаш лозим. Жумалдан 1000 метр масофага ўтказилган каноэ бўйича яккалик бахсларида икки карра жаҳон чемпиони Вадим Менков бронза медали билан чекланди. Шохсупанинг энг юқорисини эса бу сафар Осиё ўйинлари ғолиби, жаҳон кубоги совриндори Герасим Кочнев эгаллади.

Вадим Менков: "13 йил давомида ушбу масофада етакчилик қилиб келдим. Начора менинг энг яхши кўрган масофамда бу сафар омад кулиб боқмади. Бундан унчалик ҳафа эмасман. Жуда қаттиқ курашда у ғалабага эришди. Бу албатта, юртимизда ушбу масофада ҳам кучли спортчиларнинг етишиб чиқаётганини кўрсатади. Ниятим бўлажак жаҳон кубоги мусобақасида яна бир карра ўзимни кўрсатиб, мухлислар ишончини оқлашмоқчиман.


-Сезишимча у қадар ҳафа эмассиз. Бироқ, нега унда баҳсдан сўнг эшкакни сувга улоқтирдингиз?

- (кулиб) Шунчаки, банди жуда ҳам терлаб кетганди.

Нурислом Тўхтасин ўғли (2-ўрин): "Герасимни табриклайман. У жуда ҳам тартибли йигит. Очиғи у ўз меҳнати самарасини олди. Кучлилигини исботлади. Айримлар бир нарсани тушунишлари керак. Ҳозир ҳам сув ўша, қайиқ ўша, аммо умуман бошқа давр. Аввалгидек кимдир ўн метр олдинда кимдир олти метрлар орқада қоладиган пайтлар ўтди. Ҳозир ҳамма чемпионлик учун ҳаракат қилмоқда. Рақобат кучайган. Шундай экан ишлаш керак. Бошқа йўл йўқ.

Герасим Кочнев (Мусобақа ғолиби): "Неча ойлар давомида қилган меҳнатим зое кетмаганидан хурсандман. Аслида аввалдан уччаламиз-мен, Меньков, Нурислом Тўхтасин ўғли ўртасида кураш кетади. Ўтган сафар улар ютганди. Бу сафар эса қатъий тартибда ишлаб ўз кучимни исботдим. Мана шундан жуда ҳам мамнунман. Мени қўллаб-қувватлаб, ғабаламга ишонганларнинг барчасига катта раҳмат.

Таъкидлаш лозимки, Герасим Кочнев 500 метрга яккалик ва жуфтлик (Серик Мирбеков билан)баҳсларида ҳам барча рақибларини ортда қолдирди. 1000 метрга ўтказилган жуфтлик баҳсларида эса Серик Мирбеков ва Герасим Кочнев жуфтлиги учинчи ўринни банд этди. Бу борада Суннатилло Тожиев ва Суннатилло Иноғомов биринчи, Нурислом Тўхтасин ўғли ва Бекзод Умаралиев жамоаси эса иккинчи бўлишди. Аёллар ўртасидаги беллашувларда жаҳон кубоги ғолибаси, истеъдодли спортчи Дилноза Раҳматова бир қатор йўналишлар бўйича барча рақибларидан устун келиб, жаҳон кубоги йўлланмасини қўлга киритди.

Улуғбек Хакимжонов

Рейтинг:    

Фикрлар

   
18 апр 18:09:43
я узбек
Olimpioda da medol oliw nasib qilmagani chatoq da
   
18 апр 18:00:34
Aliyor Yulchiev
Вадим мужик бола
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг