UZ

Сўнгги янгиликлар

20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасини такрорлади 0

15 июл 05:59
Янгиликлар

Сув спорти турлари

Вазир сув спорти турлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактабида бўлди

Спортни ривожлантириш вазири Адхам Икрамов сув спорти турлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактабида бўлди.

Спортнинг сузиш турлари бўйича нуфузли халқаро мусобақаларга тайёргарлик жараёнлари билан яқиндан танишиш, амалий ёрдам ва тавсиялар бериш мақсадида Спортни ривожлантириш вазири Адҳам Икрамов сув спорти турлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактабида бўлди.

Дастлаб вазир спортнинг регби тури бўйича машғулотлар олиб бориладиган Ўзбекистон миллий университети ҳудудида жойлашган стадион билан танишди. Шу билан бирга Спортни ривожлантириш вазирлиги тасарруфидаги яқинда капитал таъмирдан чиқарилган сув спорти саройи ҳам кўздан кечирилди.

Мазкур сув ҳавзасида мусобақаларга тайёргарлик кўраётган ёшларга яратилган шарт-шароитлар ўрганилиб, спортчилар билан самимий суҳбат ўтказилди.

Қайд этиш жоиз, сув спорти турлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактабида 57 нафар мураббий фаолият олиб боришади. Шунингдек, мазкур таълим масканида Ўзбекистон миллий терма жамоасига аъзо бўлган жами 314 нафар спортчи шуғулланиб келмоқда. 

Ташриф якунида Спортни ривожлантириш вазири мактаб раҳбарияти ҳамда ишчи ходимлар билан учрашиб, иш самарадорлигини ошириш юзасидан тегишли кўрсатмалар берди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг