UZ

Сўнгги янгиликлар

19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасини такрорлади 0 15:10"Реал" қачон Европа Суперкубоги учун курашади? 0 14:48Шахматчиларимиз Aktobe Open 2024 турнирининг 8-турида қандай натижа қайд этишди? 0 14:24Хабиб Нурмагомедов Тони Крооснинг сўнгги ўйини ҳақида фикр билдирди 0

23 окт 12:50
Янгиликлар

Велоспорт

Велоспорт: Осиё чемпионлари юртимизга қайтиб келишди

Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 17-21 октябрь кунлари Жанубий Кореянинг Чинчон шаҳрида велотрек йўналиши бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтди.

Мусобақада қитъамизнинг 25 дан ортиқ давлатидан 700 нафарга яқин спортчи иштирок этди. Кеча Осиё чемпионатида муваффақиятли иштирок этган велоспортчиларимиз юртимизга қайтиб келишди. 

Уларни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ва Миллий олимпия қўмитаси мутасаддилари, шунингдек, Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси ходимлари, ёш велоспортчилар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари тантанали кутиб олишди.

Маълумот учун, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жанубий Кореянинг Чинчон шаҳри мезбонлик қилган катталар ва ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида 1 та олтин ва 1 та бронза медалини қўлга киритди.

Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш жоиз, аёллар ўртасида очколар бўйича гуруҳ пойгаси йўналишида иштирок этган ҳамюртимиз Ольга Забелинская энг юқори натижа қайд этиб, Осиё чемпионлигини қўлга киритди. Худди шу йўналишда ўсмирлар ўртасида кечган пойгада иқтидорли спортчи Беҳзодбек Раҳимбоев эса бронза медалига сазовор бўлди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг