UZ

Сўнгги янгиликлар

15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасиини такрорлади 0 15:10"Реал" қачон Европа Суперкубоги учун курашади? 0 14:48Шахматчиларимиз Aktobe Open 2024 турнирининг 8-турида қандай натижа қайд этишди? 0 14:24Хабиб Нурмагомедов Тони Крооснинг сўнгги ўйини ҳақида фикр билдирди 0 14:01Дана Уайт кимни UFC P4P рейтинги етакчиси деб ҳисоблашини айтди 0 13:39Аббосбек Файзуллаев унга ЦСКАда энг кўп ёрдам берган футболчи ким эканлигини айтди 0 13:17Ислам Махачев UFCда кетма-кет ғалаба қозониш бўйича Хабиб Нурмагомедовдан ўтиб кетди 0 12:5517 ёшли Мирра Андреева фаолиятида илк бор "Ролан Гаррос" 1/8 финалига чиқди 0 12:32Бивол ва Бетербиев ўртасидаги жанг қачон ўтказилиши маълум қилинди 0 12:10«Реал»нинг тўрт нафар футболчиси EЧЛ рекордини такрорлади 0 11:49Навбаҳор Ҳамидова Париж Олимпиадасига йўл олди 0 11:39"Ролан Гаррос" чемпиони Новак Жокович 4,5 соатлик учрашув ўтказди 0 11:18UFC 302. Бонуслар кимларга насиб этди? 0 10:56Карло Анчелотти навбатдаги чемпионликдан сўнг нималар деди? 0

08 мар 14:56
Янгиликлар

Велоспорт

Велоспортчиларимиз Туркиядаги мусобақада олтин ва бронза медалларини қўлга киритишди

Теглар :  Велоспорт
Туркиядан яна бир хушхабар. Велоспортчилармиз “Grand Prix Mediterranien” мусобақасида иштирок этиб, олтин ва бронза медалларига эга чиқишди.

Туркия йиғини доирасида навбатдаги мусобақа аёллар ўртасида ташкил этилди. Унда ҳамюртимиз Янина Кускова старт олган 76 спортчилар орасида марра чизиғини биринчи бўлиб кесиб ўтди. Ушбу ғалаба спортчимизга Халқаро велоспортчилар иттифоқидаги (UCI) рейтинг учун 40 очко тақдим қилади. 

Шунингдек, яна бир ёш умидли вакилимиз Анна Куликова шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди. Куликова эса рейтингдаги очколари сонини 25 тага кўпайтириб олмоқда.

Ҳамюртларимизнинг юқори натижаси бу билан якунланмади. Кучли бешликдан жой олган Янинанинг синглиси Анна Кускова рейтинг учун яна 5 очко жамғариб қўйди. Шу тариқа, терма жамоамизнинг UCI рейтингидаги очколари 70 тага етди.

Терма жамоамизнинг Туркиядаги йиғини 22 мартга қадар давом этади. Бундай юқори тайёргарликдан сўнг жамоамизни Тожикистонда ўтадиган шосседаги Осиё чемпионати кутиб турибди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг