UZ

Сўнгги янгиликлар

19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасини такрорлади 0 15:10"Реал" қачон Европа Суперкубоги учун курашади? 0

20 ноя 15:50
Янгиликлар

Волейбол

Волейбол: аёллар ўртасида Ўзбекистон суперкубоги ғолиби аниқланди

Теглар :  Волейбол
Кеча Олмалиқ шаҳридаги «Металлург» спорт мажмуасида волейбол бўйича Ўзбекистон суперкубоги баҳсларига старт берилди.

Эркаклар ўртасидаги баҳсда амалдаги Ўзбекистон чемпиони ва кубоги эгаси Самарқанднинг «Ўзтелеком» жамоаси чемпионатнинг кумуш медали соҳиби ОТМК жамоасига қарши майдонга тушди. Қизғин ва муросасиз кечган ўйинда маҳорат ва тажриба ўз сўзини айтди. Гарчи ОТМК жамоаси ўз уйида ҳаракат қилган бўлсада, якунда 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди.

Аёллар ўртасида эса бугуннинг ўзидаёқ Ўзбекистон суперкубоги соҳиби аниқланди. Унда кутилмаганда мамлакат чемпиони ва кубоги соҳиби Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг СКУФ жамоаси Нукус давлат педагогика институти волейболчи қизларига имкониятни бой бериб қўйди.

Кеча бўлиб ўтган дастлабки ўйинда нукуслик волейболчи қизлар 3:1 ҳисоби билан ғалаба қозонишган бўлса, ҳозиргина якунига етган баҳсда улар янада ишончли ҳисобда ғолиб чиқишди: СКУФ – НДПИ – 0:3. Шу тариқа аёллар ўртасида Ўзбекистон суперкубоги Қорақалпоғистон Республикасига йўл оладиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон суперкубогида ўйинлар икки ғалабагача давом этади. Агар бугун эркаклар ўртасидаги иккинчи ўйинда ҳам «Ўзтелеком» ғалаба қозонса, у ҳолда бош соврин Самарқандга йўл олади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг