UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

19 окт 15:20
Янгиликлар

Волейбол

Волейбол бўйича ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионлари аниқланди

Теглар :  Волейбол
Қарши шаҳрида волейбол бўйича 2005-2006 ҳамда 2007-2008-йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилди.

Қизғин ва муросасиз курашлар остида ўтган баҳслар кеча ўз якунига етди.

2005-2006-йилларда туғилган ўсмирлар ўртасидаги мусобақада жами 13та жамоа 4та гуруҳга бўлинган ҳолда ғолиблик учун баҳс олиб боришди. Фақат, ушбу ёш тоифасидаги баҳсларга Тошкент вилояти вакиллари етиб келишмади. Якуний натижаларга кўра, катта ёшли ўсмирлар орасида Фарғона вилояти вакилларига тенг келадиган рақиб топилмади. Улар ҳал қилувчи баҳсда мезбонлар – Қашқадарё вилояти жамоасидан устун келишди. Навоий ҳамда Андижон вилояти жамоалари 3-ўринга лойиқ кўрилди.

2007-2008-йилларда туғилган ўсмирлар ўртасидаги баҳсларда ҳам 13та жамоа 4та гуруҳда баҳс олиб боришди. Ушбу ёш тоифасида бош соврин мезбонлар – Қашқадарё вилояти терма жамоасига насиб этди. Улар финалда андижонлик тенгқурларини мағлуб этишди. Бухоро вилояти ва Қорақалпоғистон Республикаси ёш волейболчилари 3-ўрин билан чекланишди.

Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар медаль, диплом ва кубок билан тақдирланишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг